Кенг ва равон йўллардан манзилинг томон боришга нима етсин

15.06.2022 16:06:41

Аввал хабар берганимиздек, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Мақсуд Қурбонбоевнинг хонқалик сайловчилари билан учрашувларининг бирида  тумандаги "Знахос" маҳалласидаги “Бобо Хўжа” қабристонига олиб борувчи йўлнинг таъмирталаблиги сабаб, узоқ яқиндан келувчи зиёратчилар ҳамда йўловчилар учун туғилаётган муаммолар аҳолининг эътирозларига сабаб бўлаётгани тўғрисидаги мурожаатлари баён этилган эди.

хоразм2_1

Депутат, мазкур муаммо юзасидан Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳамда Республика Автомобиль йўллари кўмитасига қилган мурожаатига асосан, айни дақиқаларда Хонқа  туман йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси томонидан "Знахос" маҳалласидаги Бобо Хўжа қабристонига олиб борувчи 1.2 километр узунликдаги ички хўжалик йўлларга асфальт ётқизиш ишлари олиб борилмоқда.

Аҳолининг қувончи чексиз,  эндиликда аҳоли йўл муаммосидан азият чекмайдиган, кенг ва равон йўллардан ўз манзили томон  ҳаракатланадиган бўлди.

Депутат аралашуви  билан туманда бу каби муаммоларни бартараф этиш ишлари давом этмоқда.

 

                                                                        Замира АБДУЛЛАЕВА,

                                                                                                                         “Адолат” СДП Хоразм вилоят Кенгаши

матбуот котиби

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+