Китоб – беминнат устоз

02.03.2022 14:03:41

Буюк бобокалонимиз Алишер Навоий ҳазратлари ёзганидек, “Китоб – беминнат устоз, билим ва маънавий юксалишга эришишнинг энг асосий манбаи”.

Сўнгги 5 йил ичида Республикамизнинг барча тизимларида китобхонлик, китоб мутолаасига бўлган эътибор ва унинг инсон камолотидаги ўрни ва аҳамиятини борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.

Муҳтарам Президентимизнинг ташаббуслари билан сўнги 5 йилликдаги “Ҳаракатлар стратегияси” ва 2022-2026 йилларга мўлжалланган “Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси”да ҳам кўчма кутубхонада китобхонларнинг бўш вақтларини унимли ўтказиш мақсадида, инсон маънавиятини бойитишга хизмат қиладиган барча турдаги энг сара ўзбек ва жаҳон асарлари жамланган.

Давлатимиз раҳбари таъкидлаганидек: «Китобсиз тараққиётга, юксак маънавиятга эришиб бўлмайди. Китоб ўқимаган одамнинг ҳам, миллатнинг ҳам келажаги йўқ».

Китоб мутолааси инсон дунёқарашини кенг, тафаккурини бой қилиш билан бирга, мулоҳазали бўлишга, турли ёт иллатлар ва бузғунчи ғоялар таъсирига тушиб қолишдан  асрайди. Китобхонлик инсонни ҳаётий муаммоларига ечим топишга, адолатлилик, бағрикенглик, инсонпарварлик каби фазилатларини юксалишида муҳим аҳамият касб этади.

Муратбек БЕГЖАНОВ,

«Адолат» СДП Шуманай тумани Кенгаши раиси.

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+