Китоб ўқи - маънавият улаш

30.11.2022 15:11:19

Куни кеча Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Олтиной Мамированинг ўзи ўқиган Жалақудуқ туманидаги 14-умумтаълим мактаб жамоаси билан учрашуви китобхонлик байрамига айланди. Дастлаб мактаб кутубхонасининг фаолияти ўрганилди, ўқитувчилар билан китобхонлик маданияти мавзусида давра суҳбати ташкил этилди.

Синфхоналарга кириб борган депутат ўқувчиларни китобга бўлган муносабати билан қизиқди. Ёш китобхонлар билан суҳбат асносида уларнинг билими синовдан ўтказилди. Энг зукко ва билимдон ўқувчилар китоблар билан тақдирланди.

Барнохон Бозорова,

«Адолат» СДП Жалақудуқ туман Кенгаши раиси

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+