Китоб—тараққиётга элтувчи машъала

21.05.2024 13:05:20

21 май – Кутубхоначилар куни! Халқимиз маънавиятини юксак чўққиларга элтувчи китоб мутолаасини юксалтиришда ўзининг муносиб ҳиссасини қўшиб келаётган кутубхоначиларни зиё тарқатувчи сифатида эътироф этилади.
Ўзбекистон «Адолат» СДП Наманган шаҳар Кенгаши раиси Мирзараҳмат Олимов Наманган давлат педагогика институти кутубхонасида соҳа вакиллари ва талабалар билан учрашув ўтказди.
Унда ақл-идрокни бойитувчи, тараққиётга етакловчи, миллатни улуғловчи китоб ҳақида сўз борди. Бўш вақтни китоб ўқишга сарфлаш зарурлиги ҳақда фикрлар айтилди.
Миллий қадриятларимизни юксалтириш ва ёш авлод маънавиятини шакллантиришда беҳисоб ҳисса қўшиб келаётган кутубхоначиларга эҳтиром кўрсатилди.
Шунингдек, суҳбат давомида демократик ислоҳотлар, қонун устуворлигини таъминлаш ва сайловларга тайёргарлик масалалари бўйича ҳам фикрлар билдириб ўтилди.

 

«Адолат» СДП
Наманган вилоят Кенгаши
Матбуот хизмати.

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+