Китобхон оналар-фаровон оила таянчи

19.12.2023 16:12:17

Куни кеча академик Тўра Мирзаев номидаги Шофиркон туман ахборот-кутубхона марказида “Китобхон оналар куни” муносабати билан давлат ва жамият бошқарувидаги аёллар иштирокида китоб мутолаасини тарғиб қилишга қаратилган “Китобхон оналар-фаровон оила таянчи” номли давра суҳбати бўлиб ўтди.
Унда туман ҳокими ўринбосари — Оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи M.Тиловова, туман “Оқила аёллар” Кенгаши етакчиси Д.Сатторова, Республика Маънавият ва маърифат маркази Шофиркон туман бўлинмаси раҳбари Д.Ғаффорова, “Адолат” СДПдан сайланган халқ депутатлари Шофиркон туман Кенгаши депутати З.Ашурова ҳамда китобхон оналар, фаол китобхонлар ҳамда ахборот-кутубхона маркази ходимлари иштирок этдилар.
Маълумки, “Адолат” СДП нафақат сиёсий-ҳуқуқий соҳаларда балки аҳоли ўртасидаги китобхонлик, миллий урф-одатлар ва бошқа соҳаларни қўллаб қувватлаш бўйича қатор ташаббуслар кўрсатиб келмоқда. Бу каби ташаббусларда партиямиз депутатлари ҳам фаол иштирок этмоқда.
Жумладан, “Адолат” СДП Шофиркон туман Кенгаши ҳамда Республика Маънавият ва маърифат маркази Шофиркон туман бўлинмаси билан ҳамкорликда “Китобхон оналар-фаровон оила таянчи” номли давра суҳбати ташкил қилинди.
Учрашувда туман ҳокими ўринбосари М.Тиловова сўзга чиқиб, “Жамиятнинг асосий таянчи бу – оила. Оилада маънавий муҳитни яхшилаш, фарзандлар тарбиясидаги масъулият, миллий қадриятларни сингдириш ва қатор ташаббусларда фаол, шижоатли ва ташаббускор аёлларнинг ўрни бор. Оила-жамиятнинг таянчи. Фарзандларимиз онгида эл-юртга, Ватанга муҳаббат туйғулари оилада, яшаб турган маҳаллада шаклланади. Мамлакатнинг эртанги куни, тинч ва обод бўлиши энг олдин мана шу кичик жамиятда ўсиб-унаётган болаларимизга боғлиқ. Қайси оилада, қайси маҳаллада тарбия яхши йўлга қўйилар экан, ўша оила, ўша маҳалла гуллаб-яшнайди. Бугунги кунда фарзанд тарбиясида ижтимоий муаммолардан. Уяли телефонлардаги тажовузликлар ҳамда Ижтимоий тармоқлар тўғри тобора авж олмоқда. Ушбу замонавий коммуникация воситалари муҳим алоқа воситалари бўлиши билан бирга баъзи маънавияти тўлиқ шаклланмаган суст ёшларга салбий таъсир кўрсатмоқда. Ижтимоий тармоқ таъсирига тушиб қолган ёшларга ота-оналар, ўқув муассасалари билан биргаликда ёндашиб алоқа воситаларининг асл моҳиятини тушунтириб беришлари лозим.

Халқ депутатлари Шофиркон туман Кенгаши депутати З. Ашурова, “Китоб умр йўлларини ёритувчи сўнмас нур, инсон ҳаётига мазмун бахш этувчи саодат манбаи, унга ҳар қандай вазиятда ҳам ҳамроҳ бўлувчи содиқ дўст. Инсоннинг маънавий камолотини таъминлашда китоб сингари кучли қудратга эга восита йўқ. Шу боис азал-азалдан маърифат пешволари, аҳли донишлар бутун инсониятни китоб ўқишга, ундан илм, одоб сирларини ўрганишга чорлаб келишган. Китоб мутолааси эса кишида шундай чин инсоний фазилатларни шакллантириб, уни ҳаётда ўз ўрнини топишга, жамиятнинг чинакам аъзосига айланишида, дунёқарашини кенгайтиришда беқиёс аҳамиятга эга. Зеро буюк бобокалонимиз, сўз мулкининг султони Алишер Навоий ҳазратлари таъкидлаганларидек китоб – беминнат устоз, билим ва маънавий юксалишга эришишнинг энг асосий манбаидир”- дея ўз фикрларини билдирди.

Тадбир якунида сўз олганлар ўзлари севиб мутолаа қилган китоблари юзасидан ўз фикрларини билдириб ўтдилар ва ўқиган китоблари билан ўртоқлашдилар.

Моҳигул Раҳимқулова,
“Адолат” СДП Бухоро вилоят
Кенгаши матбуот котиби

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+