«Кокши қала»да тиббий кўрик ташкил этилди

10.08.2022 12:08:05

Сўнгги йилларда аҳоли билан доимий мулоқот қилиш, фуқароларни қийнаётган муаммоларни ҳал этишнинг самарали механизм ва усуллари жорий этилгани мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг устувор йўналишларидан бирига айланди.

Маълумки, фуқароларга кўрсатилаётган тиббий хизмат сифатини яхшилашга ҳисса қўшиш Ўзбекистон «Адолат» социал-демократик партиясининг сайловолди дастурида белгиланган устувор вазифа сифатида эътироф этилган.

«Адолат» социал-демократик партиясидан Халқ депутатлари Чимбой туман Кенгаши депутати С.Абдиева, Ҳоким ёрдамчиси Р.Калмуратов ва участка ҳамшираси С.Кыдырниязовалар Чимбой туманидаги «Кокши кала» МФЙда бўлиб, партиянинг «Бир адолатчи – юз аёлга ҳимоячи» лойиҳаси доирасида чекка ҳудудларда истиқомат қилувчи аҳоли ҳолидан хабар олиб, уларни бепул тиббий кўрикдан ўтказдилар.

бахадир2

Тиббий кўрик давомида фуқаролар ўз саломатлигига бефарқ бўлмасдан, соғлом турмуш тарзига риоя этиш, фаол жисмоний ҳаракатда бўлиш, тўғри овқатланиш ҳамда зарарли одатлардан воз кечиш борасида тиббиёт ходимларидан маслаҳатлар олишди.

Партия ташаббуси билан жойларда аҳолига сифатли тиббий хизмат кўрсатиш, соғлом турмуш тарзини тарғиб этиш, маҳалла, оилаларга кириб бориб, тиббий маданиятни шакллантиришга қаратилган тадбирлар давом этмоқда.

Хурлиман АШИРБЕКОВА,

“Адолат” СДП Чимбой тумани Кенгаши раиси

 

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+