Кўнгилларда қолган ташриф

18.05.2021 18:05:52

Муқаддас Ҳайит байрами кунлари Ўзбекистон Республикаси Президентининг Гематология ҳамда Онкология ва радиология марказларига ташрифи кенг жамоатчиликни, халқимизни янада ғурурлантириб юборди. Юртбошимиз деярли ҳар бир касал боланинг ҳолидан хабар олди, уларнинг ота-оналари билан суҳбатлашди, тўғри сўзларни топа олди, касаллик устидан ғалаба қозонишга ишончни кучайтирди. Буни уддалай олганини уларнинг табассумларида, ота-оналарининг миннатдорчилик кўз ёшларида кўриш мумкин. Ҳеч ким эътиборсиз қолмади.

Эндиликда, болаларга замонавий протезлар берилади, уларнинг даволанишига хорижий мутахассислар жалб қилинади, баъзилар олийгоҳга кирди, кимдир эса йўл ҳаракати хавфсизлиги инспектори бўлди. Бундан ташқари, Президент барча ҳудудлар раҳбарлари билан видеоконференцалоқа ўтказди. Бу омилнинг асосли жиҳати ҳокимларни бундан ўрнак олишга, саратон билан касалланганларни даволаш соҳасида вазиятни нафақат, бир марталик, балки тизимли равишда назорат қилишга мажбур этди. Йиғилишда ҳудудлар раҳбарлари томонидан тақдим этилган тадбирлар режаларига кўра, унинг мурожаати бефарқ қолмагани аниқ эди. Юртбошимизни чинакам ўз даврининг қахрамони, десак ҳеч қандай муболаға бўлмайди.

Бемор болажонлар билан гаплашиб хаттоки, Президент эканлиги ҳам ҳаёлидан кочгандай ён чўнтагидан дафтар ва қалам олиб болажонларнинг талаб-истакларини ёзишга тушиб кетганлиги бизни хайратда колдирди. Бу учрашувдан кейин бемор болажонларда касаликка қарши иммунитет ҳосил бўлганига ишончимиз комил. Президент учрашувида қатнашганлар хотирасида узоқ вақт сақланиб қолади. Болаларга соғайиш умиди берилди ва бу шубҳасиз катта мадад. Биз эса қандай қилиб бошқаларнинг муаммоларига диққатли бўлишимиз, яқинларимизга раҳм-шафқат кўрсатишимиз, уларга ёрдам қўлини чўзишимиз ҳақида ўйлашимиз керак.

 

Мирзохид АБДУКАДИРОВ,

Халқ депутатлари Чилонзор туман Кенгаши депутати

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+