Кўнгилларга қувонч улашиб

03.12.2023 18:12:10

Дунёда, тахминан 1 миллиард ногирон мавжуд ва уларнинг барчаси жамият ҳаётидаги кенг кўламли, самарали ва тенг ҳуқуқли иштирокини чеклайдиган, жисмоний, ижтимоий-иқтисодий ва ахлоқий тўсиқларга дуч келади.


БМТ маълумотларига кўра, улар дунёдаги энг камбағал аҳолининг ҳаддан ортиқ кўп улушини ташкил қилиб, таълим, меҳнат, соғлиқни сақлаш ҳамда ижтимоий ва ҳуқуқий кўмак каби асосий манбалардан тенг равишда фойдалана олмайди.


Шу сабабдан, 3 декабрь куни - Халқаро ногиронлар кунининг ўтказилиши ногиронларнинг муаммоларига жамоатчилик эътиборини жалб қилиш, ногиронлар қадри, ҳақ-ҳуқуқларини ҳимоя қилишга қаратилган.


Ушбу муносабат билан “Адолат” СДП ва Халқ депутатлари Қораўзак тумани Кенгаши депутатлари ва партия аъзолари, туман ҳудудий корхона ва ташкилотлари билан биргаликда сайлов округи ҳудудида яшовчи ижтимоий ёрдамга муҳтож, ногиронлиги бўлган фуқаролар ҳолидан хабар олишди. Ташкилотчилар тарафидан уларга озиқ-овқат маҳсулотлари ва ўқув қуроллари топширилди.

“Адолат” СДП
Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши
Матбуот котиби.

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+