Конституцивий ислоҳотлар – давр талаби

02.07.2022 12:07:48

Жорий йилнинг 2 июль куни «Адолат» СДП Сиёсий Кенгаши ҳамда Тошкент шаҳар Кенгаши ташаббуси билан Яккасарой туман ҳокимиятида “Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонун лойиҳасининг муҳокамаси юзасидан “Конституцивий ислоҳотлар – давр талаби” мавзусида конференция шаклида тадбир ўтказилди. Конференцияда “Адолат”СДП Сиёсий Кенгаши Марказий аппарати  ва Тошкент шаҳар Кенгаши ходимлари, Яккасарой туман хокимлиги ходимлари, Халқ депутатлари Тошкент шаҳар ва туман Кенгашлари депутатлари, фаол ва ташаббускор ёшлар, ОАВ вакиллари иштирок этишди. Дастлаб тадбирни кириш сўзини очиб берган Яккасарой туман хокими Анвар Сайфуддинов барчани Конституциявий ислоҳотлар юзасидан таклиф ва истаклари билан қатнашишга чорлади. Шунингдек, сўзга чиққан “Адолат” СДП Сиёсий Кенгаш раиси Баҳром Абдуҳалимов Конституциявий ислоҳотлар ва унинг аҳамияти  ҳақидаги муҳим вазифалар тўғрисида тўхталиб ўтди.

 Дарҳақиқат, бугунги кунда халқимиз ҳаётида муҳим сиёсий воқелик рўй бермоқда, Ўзбекистон Республикаси Конституциясига халқимиз хоҳиш ва истакларидан келиб чиқиб, ўзгартиришлар киритилаётганининг замирида «Инсон қадри учун» тамойили мужассам эканидан далолат. Таклифлар бериш жараёни ва қонун лойиҳаси муҳокамасида халқимизнинг фаол иштирок этаётгани юртдошларимизнинг бўлғуси тинч, обод келажагига дахлдорлик туйғуси мустаҳкам эканини кўрсатмоқда. Конституциявий ислоҳотлар жамиятнинг турли ижтимоий қатламларига мансуб фуқароларнинг ижтимоий, шахсий, иқтисодий, сиёсий, экологик, маданий ҳуқуқлари ва манфаатларини таъминлаб, ишончли ҳимоя қилишга қаратилган ҳуқуқий нормага айланади.

Тадбир давомида сўз олганлар Конституция -  давлатимиз бош қомуси мавзусида ўз фикр-мулоҳаза ва таклифларини билдириб ўтдилар.

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+