"Конституция - бахтимиз қомуси"

08.12.2023 17:12:26

Конституциямиз мустақиллигимизни мустаҳкамлаш, халқимизнинг тинч-осуда, фаровон ҳаётини таъминлашнинг муҳим асосидир.
Унинг ҳаётимиздаги ўрни ва аҳамиятини кенг тарғиб этиш, аҳоли, айниқса, ёшлар онгу шуурида Ватанга садоқат, қонунларимизга ҳурмат туйғусини мустаҳкамлаш мақсадида ўтказилаётган учрашув, давра суҳбати, очиқ мулоқот ва бошқа маънавий-маърифий тадбирлар кутилган натижаларни бермоқда.


Жорий йилнинг 7 декабрь куни Пастдарғом туманидаги 3-сон касб-ҳунар мактабида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 31 йиллиги муносабати билан "Конституция - бахтимиз қомуси" шиори остида маънавий-маърифий тадбир ўтказилди.
Тадбирда касб-ҳунар мактабининг барча ўқитувчи ва ўқувчилари қатнашди. Тадбирни касб-ҳунар мактаби директори - Ф. Холмуротова очди. Тадбир давомида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси тарихи ва бугуни ҳақида маъруза ўқилди ҳамда мазмун-моҳияти очиб берилди.


Ўқувчилар томонидан Конституциямизни тараннум этувчи шеърлар ўқилди, қўшиқлар куйланди. Байрам тадбири кўтаринки руҳда ўтказилди.

Хонбуви Ҳайитова,
“Адолат”СДП Пастдарғом туман Кенгаши раиси.

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+