Конституция – бахтимиз қомуси, тараққиётимиз пойдевори

07.12.2023 14:12:52

 “Адолат” СДП Фурқат тумани Кенгаши томонидан тумандаги “Чиркай” МФЙ ҳудудида жойлашган 8 — умумтаълим мактабида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 31 йиллиги муносабати билан маънавий-маърифий тадбир ташкил этилди.

Унда туман партия Кенгаши раиси Нодиржон Олимов ёшларга янги таҳрирдаги Конституциямизнинг ўрни ва аҳамияти ҳақида батафсил маълумот берди.

Ўқувчилар ўз навбатида бош қомусимизда ёшларнинг ҳуқуқларини ҳимоясига қаратилган моддаларни айтиб, уларнинг мазмунини шарҳлаб бердилар.
“Адолат” СДП нинг ўрни кундан-кунга ёшлар ўртасида ҳам обрўси янада ошиб бормоқда, -дейди 8- сонли мактаб директори Зафаржон Маматқулов. — Куни кеча партия томонидан ўтказилган “Конституция билимдони” кўрик танловининг республика босқичида тумандошимиз Сабринабону Неъматованинг ғолиб бўлиши  ҳаммамизни қувонтирди. Бугун ўқувчиларимизга ғолиба қизимизни ўрнак қилиб кўрсатяпмиз. Ишончимиз комилки, адолат ҳар бир ёшларимиз ҳаётида йўлчи юлдуз каби ёрита олади.

Тадбир давомида ёшлар она ватан, бош қомусимизни мадҳ этувчи шеър ва мулоҳазаларини баён этдилар.

 "Адолат" СДП
Фарғона вилоят Кенгаши
Матбуот хизмати 

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+