Конституция билан тараққиёт сари

05.12.2023 19:12:54

Айни кунларда Ўзбекистон Республикаси конституцияси қабул қилинганининг 31 йиллиги кенг тантана қилинмоқда. “Адолат” СДП Андижон вилояти кенгаши томонидан ташкил этилган “Конституция-тараққиёт асоси” мавзусидаги давра суҳбати ҳам айни шу мавзуга бағишланди. Унда партия фаоллари билан бирга маҳаллий кенгаш депутатлари, ҳуқуқшунослар ва ОАВ вакиллари иштирок этди.

Тадбир аввалида сўз олган партиянинг вилоят кенгаши раиси Мадаминжон Мадазимов янги таҳрирдаги Конституциямизга киритилган ўзгаришлар, фуқаролар томонидан унинг қўллаб-қувватлангани ва ҳаётимизда тутган ўрни ҳақида гапирди. Андижонлик “адолатчилар” фаолиятида ҳам Бош қонунимиз асосий дастуриламал эканлигини таъкидлади.

Ҳуқуқшунослар ва маҳаллий кенгаш депутатлари таъкидлаганидек, Конституция давлатнинг юзи, инсон ҳуқуқ ва эркинликларининг асосий кафолатидир. Унда давлатнинг қонунчилик, ижро, суд ҳокимиятини ташкил этиш тартиби, халқ манфаати, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари ҳамда жамиятнинг бошқа тузилмалари ўз ифодасини топади.

Тўйдихон Алибоева, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати ижрочи котиби:

-Янгиланган Конституциямиз билан қанча фахрлансак арзийди. Чунки инсон, унинг ҳаёти, эркинлиги, шаъни, қадр-қиммати ва бошқа дахлсиз ҳуқуқларини таъминлаш давлатимиз олдидаги олий масъулият эканлиги унинг асосий ғояси сифатида танлаб олинди. Қолаверса, инсон ва фуқаролар ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилишга қаратилгани эътиборли. Биз байрам арафасида жамоатчилик орасида бу борада кенг қамровли тарғибот ишларини олиб боряпмиз. Мақсад юртдошларимизни Бош қонунимизга бўлган ҳурматини юксалтириш.

Ҳа, Конституция-тараққиётимиз асоси. Уни ўрганиш ва амал қилиш барчамизнинг бурчимиз.

 

 “Адолат” СДП
Андижон вилояти кенгаши
 Матбуот хизмати.

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+