“Конституция билимдони” кўрик-танлови ўтказилди

15.11.2021 09:11:36

“Адолат” СДП Беруний туман Кенгаши томонидан тумандаги 1-сонли касб-ҳунар мактабида “Ватан келажаги ёшлар қўлида” лойиҳаси доирасида “Конституция билимдони” кўрик-танловининг туман босқичи бўлиб ўтди. Бугунги кўрик-танлов Беруний туман касб-ҳунар мактабларининг битирувчилари  ўртасида ташкил этилди.

Танлов низом асосида уч босқичда ўтказилди. Иштирокчи ўқувчилар шартлар асосида ўз чиқишларини намойиш этди. Унда ўқувчилар партиялар тўғрисидаги, таълим, конституцияга оид билимларини ҳамда ижодий қобилиятларини намойиш этдилар. Кўрик-танловда иштирокчи ўқувчилар чиқишларини ҳакамлар ҳайъати очиқ овоз бериш йўли билан баҳоладилар.

Тадбир сўнггида ҳакамлар ҳайъати  томонидан ғолиблар аниқланиб, эълон қилинди.Натижага кўра, 2-ўринни тумандаги 2-сонли касб хунар мактабининг  ўқувчиси Давлетова Фарангиз эгаллади.  1-сонли касб-ҳунар мактабининг  ўқувчиси  Зарипова Шоҳиста эса 1-ўринни эгаллаб кейинги Қорақалпоғистон Республикаси босқичга йўлланмани қўлга киритди. Ғолибларга партиянинг эсдалик  совғалари ва фахрий ёрлиқлар топширилди.

Сардор АБДУЛЛАЕВ,

«Адолат» СДП Беруний тумани Кенгаши раиси

 

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+