Конституция билимдонлари саҳнада

16.11.2022 14:11:12

Ёшларнинг ҳуқуқий билимларини ошириш. сиёсий фаоллигини қўллаб-қувватлаш «Адолат» СДП фаолиятида алоҳида ўрин эгаллайди. Анъанавий равишда ҳар йили мактаб ўқувчилари ўртасида ўтказилаётган «Конституция билимдони» кўрик-танлови ҳам айни шу мақсадга қаратилган. Қолаверса, мазкур тадбир ёшларнинг Бош Қонунимизни ўрганишга бўлган қизиқишларини оширмоқда.

Кўрик-танловнинг Андижон вилоят босқичида ҳудудий босқичларда ғолиб деб топилган билимдонлар саҳнага чиқди. 3 та шарт асосида беллашган иштирокчилар Бош Қомусимизга бўлган ҳурмат ва эътиборини ифода этди. Ҳатто саҳна кўринишларида ҳам улар Ёш ҳуқуқшунос сифатида гавдалангани ҳакамлар томонидан эътироф этилди.

Дилфуза Аҳмедова, «Адолат» СДП Избоскан туман кенгаши раиси:

-Бугунги кунда юртимизда ёшларни ҳар томонлама етук инсонлар этиб тарбиялаш, ҳуқуқий саводхонлигини ошириш ва жамиятда ҳуқуқий маданиятни юксалтиришга бўлган эътибор ўз самарасини бермоқда. Бу йил ўқувчи-ёшлар кўрик-танловга пухта тайёргарлик кўргани қувонарли. Ҳар бир иштирокчи ўз билимини, Конституциямизни чуқур ўрганаётганини кўрсатишга ҳаракат қилди. Улар орасида бўлғуси ҳуқуқшунослар ҳам борлиги қувонарли.

Кўрик-танлов якунида энг юқори балл тўплаган Жалақудуқ туманидаги 8-мактаб ўқувчиси Руҳшона Ибрагимова энг билимдон иштирокчи сифатида ғолиб деб топилди. Энди у республика босқичида андижонлик ёшлар номидан иштирок этади.

 «Адолат» СДП Андижон вилоят Кенгаши

Матбуот хизмати.

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+