Конституция – эркин, озод, фаровон ҳаёт гарови

09.12.2020 14:12:37

Ўзбекистон "Адолат" СДП Қашқадарё вилоят Кенгаши ва фуқаролик ишлари бўйича Касби туманлараро суди ташаббуси билан М.Хоразмий номидаги ТАТУ Қарши филиали академик лицейида "Конституция - бахтимиз пойдевори" мавзуида давра суҳбати бўлиб ўтди. Тадбирда маҳаллий Кенгаш депутатлари, ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари, партия фаоллари ўқитувчи ва ўқувчилар ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари қатнашди.

Тадбирда сўзга чиққанлар бахтимиз Қомусининг халқимиз  ижтимоий-сиёсий ҳаётида тутган ўрни ҳақида ўз фикр-мулоҳазаларини билдиришди.

- Конституция мамлакатимиз  миллий қонунчилигининг  ҳуқуқий пойдевори ҳисобланади, -  деди давра суҳбатида кун тартибидаги масала юзасидан маъруза қилган партия  вилоят Кенгаши бош мутахассиси Дилрабо Чориева,- Йигирма саккиз йил мобайнида жонажон Ўзбекистонимиз суверен, мустақил давлат сифатида шаклланиб, жаҳон ҳамжамиятида муносиб ўрнига эга бўлди, улкан тараққиёт йўлини босиб ўтди. Мамлакатимизда Конституция туфайли қонун устуворлиги таъминланяпти. Ислоҳотлар халқимиз фаровонлигига хизмат қилаётир.   

Давра суҳбати савол-жавоблар асосида ташкил этилгани боис иккала томон учун ҳам фойдали бўлди. Партия фаоллари Ўзбекистон “Адолат” СДПнинг  ҳуқуқий-демократик давлат барпо этиш борасида амалга ошираётган  кенг кўламдаги фаолияти ҳақида йиғилганларга тушунча бериб ўтдилар.

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининнг 28 йиллиги муносабати билан бугун Ўзбекистон “Адолат” СДП вилоят Кенгаши ва фуқаролик ишлари бўйича Касби туманлараро суди ҳамкорлигида Қарши шаҳридаги 15-умумий ўрта таълим мактабида “Истиқлолнинг истиқболли қомуси” ҳамда Абдулла Орипов номидаги ижод мактабида эса “Конституция-эркин ва озод халқимиз Қомуси”, шунингдек, Чироқчи туманидаги 108- умумтаълим мактабида “Конституция-ҳуқуқ ва эркинликлар кафолати” мавзуида ҳам  тадбирлар ташкил этилди.

Тадбирларда ўқувчи-ёшлар ва маданият ходимларининг бахтимиз Қомусини мадҳ этувчи бадиий чиқишлари тўпланганларда илиқ таассурот қолдирди.

                                                         Музаффар РАУПОВ,

Фуқаролик ишлари бўйича

Касби туманлараро суди раиси

                                                     

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+