Конституциямиз – бахтимиз қомуси

07.12.2023 17:12:43

“Адолат” СДП Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши тарафидан Нукус шаҳрида жойлашган 1-сонли “ Эсжан Бақси” номидаги мусиқа ва санъат мактабида “Конституциямиз – бахтимиз қомуси” мавзусида тарғибот тадбири ташкил этилди.


Тадбирда “Адолат” СДП Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши раиси Н. Қайипбергенов, партия аъзолари, мактаб директори А. Эрежепов, ўқитувчи ва ўқувчи ёшлар қатнашди.
Тадбир давомида ўқувчиларга Янги Конституциянинг мазмун-моҳияти тушунтирилди, хусусан, давлатимизнинг суверен, демократик, ҳуқуқий, ижтимоий ва дунёвий давлат деб белгиланганлиги, инсон ва фуқароларнинг ҳуқуқлари янада кенгайтирилганлиги, шу жумладан, экологик ҳуқуқлари алоҳида кўрсатиб ўтилганлиги, Олий Мажлис Сенати аъзолари сонидаги ўзгаришлар ва бошқа қатор янги нормалар ҳақида айтиб ўтилди.


Маълумот учун: Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг янги таҳрири 2023 йил 1 майдан эътиборан кучга кирди. Бунга қадар 1992 йилдан буён Конституцияга жами 15 марта ўзгартиш киритилган эди. Бу сафар эса ўзгаришлар кўлами катталиги сабаб, ҳужжатнинг янги таҳрири қабул қилинди. Янгиланиш натижасида, бош қомусдаги моддалар сони 128 тадан 155 тага, ундаги нормалар эса 275 тадан 434 тага ошди. Умумий айтганда, Конституция 65 фоизга янгиланган.


“Адолат” СДП Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши раиси томонидан танловда иштирок этган ва расмлари альбомга киритилган 1-сонли "Эсжан Бақси" номидаги болалар мусиқа ва санъат мактаби ўқувчиси З. Ибрагимовага ва мактаб кутубхонасига, кўрик-танлов ғолибларининг асарларидан ташкил топган "Конституция ранглар жилосида" альбоми топширилди.

“Адолат” СДП
Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши
Матбуот хизмати.

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+