Конституциямиз – муносиб ҳаётимиз ва фаолиятимиз кафолати

29.06.2022 15:06:21

Давлатимиз раҳбари Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ўзгартириш киритиш ва ташкилий чора-тадбирларни амалга ошириш юзасидан Конституциявий комиссия аъзолари билан учрашганлиги тўғрисидаги мулоқотини қизиқиш билан тингладик.

Асосий Қонунимизга замон талабларидан фуқароларимиз истак ва хоҳишларидан келиб чиққан ҳолда ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича таклифлар берилмокда. Қувонарлиси,  таклиф бераётганлар нафақат қонунчилик илмига эга олимлар, зиёлилар, шифокорлар, ўқитувчилар, балки оддий одамлар ва айниқса ёшлардир.

“Инсон қадри учун” ғоясини ҳамда ҳозирги ислоҳотларимизнинг бош тамойили бўлган “Инсон-жамият-давлат”, деган ёндашувни Конституциямизнинг мазмунига чуқур сингдириб, амалий ҳаётимизда бош қадриятга айлантиришимиз зарур. Яъни инсоннинг қадр-қиммати, шаъни ва ғурури бундан буён барча соҳаларда биринчи ўринда туриши керак, деган Президентимизнинг гаплари жуда ҳам тўғри ва ўринли. Чунки, инсон муносиб шарт-шароитларда таълим олса, яхши муҳитда тарбия кўрса, ўз севган касбида ишласа, фаровон ҳаёт кечирсагина жамиятга, давлатга фойдаси кўпроқ тегади. Зеро мамлакатимизда инсон қадри ҳамма нарсадан муқаддас ва дахлсиздир.

Муҳтарам Президетимиз Комиссия таклифи асосида, Парламент томонидан ишлаб чиқилган лойиҳасини умумхалқ муҳокамасида кўриб чиқишни ҳамда референдум ўтказиш йўли билан қабул қилиш таклифини биз депутатлар ҳам чин дилдан қўллаб-қувватлаймиз.

 

Дилдора Искандарова,

                                                                    “Адолат” СДП Урганч туман Кенгаши раиси,

                    депутатлик гуруҳи раҳбари

 

 

 

 

 

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+