Конституциямизга ўзгартиришлар киритиш борасида сизнинг таклифингиз қандай?

08.06.2022 14:06:08

Мамлакатимиз ҳаётини қонуний ифодаси бўлган Конституциямизда энг муҳим қоидалар белгиланган. Ҳаётимиздаги ўзгаришлар ўз ўзидан унинг айрим моддаларига ўзгартириш киритиш заруратини кўрсатмоқда. Шу маънода бугун кенг жамоатчилик муҳокамасида бўлаётган Конституциямизга ўзгартиришлар киритиш масаласи кўпчилик эътиборида.

«Адолат» СДП Андижон вилоят Кенгашида ташкил этилган давра суҳбати айни шу мавзуга бағишланди. Унда сўз олганлар Конституциявий ислоҳотлар, инсон қадри, ҳуқуқ ва манфаатлари хусусида сўз юритдилар. Бош Қонунимизга ўзгартиришлар киритиш юзасидан ўз таклифларини билдирдилар.

Тўйдихон Алибоева, халқ депутатлари Жалақудуқ туман кенгаши депутати:

-Амалдаги Конституциямиз қабул қилингандан буён, ўтган давр мобайнида жамиятимизда катта ислоҳотлар кузатилди. Бугун ҳеч бир соҳа йўқки яқин беш йилда ўзгариш киритилмаган, ривожланиш кузатилмаган бўлса. Шу сабаб айни вақтда юқорида эътибор қаратилган масаланинг кўтарилгани жуда ўринли. Биргина давлат бошқаруви тизимида ҳам бу масалада ҳаётий мисоллар талайгина. Шундан кўринадики, давлат ва жамият муносабатлари масаласини қайта кўриб чиқиб, ривожлантириш вақти келди. Шунда айрим ҳал қилинишини кутиб турган муаммолар бартараф этилишига эришилади. Акс ҳолда ривожланиш бўлмайди.

Иштирокчилар айни даврдаги тадбиркорлик, таълим ва тиббиёт тизимидаги ўзгаришлардан келиб чиқиб, бу соҳалар билан боғлиқ қонунчиликка ўз таклифларини билдирдилар. Кун мавзуси бўйича жамоатчилик орасида тарғибот тадбирларини олиб боришга келишиб олинди.

«Адолат» СДП Андижон вилоят

кенгаши матбуот хизмати.

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+