Конституцияни такомиллаштириш – давр талаби

20.06.2022 10:06:52

Партиянинг Бағдод туман Кенгаши раиси Эъзозхон Абдувалиева тумандаги 6-умумтаълим мактабида «Бағдод» МФЙ аҳолиси билан Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш жараёни ҳақида маълумот бериш ва фуқароларнинг таклиф-мулоҳазаларини тинглаш мақсадида  “Конституцияни такомиллаштириш – давр талаби” мавзусида давра  суҳбати ўтказди.

Унда туман ҳокимлигининг давлат тилини ривожлантириш бўйича ҳоким маслаҳатчиси д.Абдураҳмонова,  Халқ депутатлари туман кенгаши депутати Ш.Рустамова иштирок этди.  

фар1_1

 Таъкидланганидек, Бош қомусимизга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш жараёни кенг муҳокама ва қизиқишларга сабаб бўлди. Барча фуқаролар, соҳа вакиллари ўз таклифларини билдириб, конституцияда  белгиланган  мезонларни  янада халқчил бўлиши, инсон манфаатлари ва ҳуқуқларининг таъминланишига замонавий ёндашувларни татбиқ этиш, ёшларимиз масъулиятини оширишга эътибор қаратмоқдалар. Албатта, ҳар бир фуқаро ўз таклифини билдиришга ҳақли ва таклифлар Конституциявий комиссия томонидан кўриб чиқилмоқда.

 Фуқароларга жараён ҳақида атрофлича ҳуқуқий тушунча берилиб,    билдирилган таклифлар  қайд этиб борилди.

  “Адолат” СДП Фарғона вилоят Кенгаши

Матбуот хизмати. 

 

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+