Конституциявий ислоҳотларда маҳалла фуқаролари фаоллиги жуда муҳим

15.06.2022 16:06:50

Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ўзгартириш ва таклифлар киритиш мақсадида партиянинг Сариосиё туман Кенгаши томонидан тумандаги “Биллур” МФЙда истиқомат қилувчи фуқаролар иштирокида “Конституцияни такомиллаштириш-давр талаби” мавзусида давра суҳбати ўтказилди. Унда Халқ депутатлари туман Кенгаши депутатлари, туман Кенгаши масъуллари, партия фаоллари, “Биллур”МФЙ нуронийлари ва маҳалла хотин-қизлари иштирок этишди.

Тадбирда сўзга чиққанлар бош қомусимизга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича таклифлар беришда нуронийлар, хотин-қизлар ва ёшлар фаол иштирок этиши лозимлиги тўғрисида тўхталиб ўтди. Мулоқот давомида тадбир иштирокчилари томонидан бир қатор таклифлар ва фикр-мулоҳазалар билдирилди.

Мулоқот давомида хотин-қизлар томонидан бир қатор таклифлар берилди. Жумладан, аёллар учун нафақага чиқишда маълум бир имтиёзлар белгилаш, ёш оилалар мустаҳкамлиги учун моддий ва маънавий қулайликлар яратилиши лозимлиги тўғрисида ва

оила институтини мустаҳкамлаш, маҳалла институти ролини ошириш, меҳнат ҳуқуқларини кафолатлашни конституцияда янада мустаҳкамлаш масалалари каби таклифлар билдирилди.

Тадбир давомида халқимиз, давлатимиз ҳаёти тараққиётида муҳим аҳамиятга эга бўлгани учун Бош қомусимизни ҳар бир фуқаро чуқур ўрганиши ва унинг талабларига амал қилиши лозимлигига алоҳида эътибор қаратилди.

Давра суҳбатида айтилган фикр ва таклифлар муҳокама қилиниб, Ўзбекистон Республикаси Конституциясини такомиллаштириш бўйича комиссияга тақдим этилиши билдирилди.

  Сабоҳат Норбоева,

Ўзбекистон “Адолат”СДП Сариосиё туман

“Аёллар қаноти” Кенгаши раиси

 

 

 

 

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+