Конституциявий ислоҳотлар – давр талаби

09.07.2022 09:07:35

Барчамизга маълумки, 25 июндан «Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Конституциявий қонуни лойиҳасининг умумхалқ муҳокамаси бошланди.

Мазкур жараёнда мамлакатимизнинг ҳар бир ҳудудида нуроний, ёшлар, турли миллат вакиллари, таълим ва тиббиёт соҳалари ходимлари, тадбиркорлар, фуқаролик жамияти институтлари вакиллари, умуман, Юртимиз тақдирига бефарқ бўлмаган фуқароларимиз иштирокида давра суҳбатлари, турли йиғилишлар ўтказилмоқда.

Бугун ҳам «Адолат» социал-демократик партияси Шароф Рашидов туман Кенгаши томонидан «Конституциявий ислоҳотларни ўтказиш — бугунги давр талаби» мавзусида давра суҳбати ташкил этилди.

Шароф Рашидов туман тиббиёт бирлашмаси мажлислар залида ташкил этилган мазкур тадбирда партиянинг вилоят, туман Кенгаши ходимлари, Халқ депутатлари Шароф Рашидов туман Кенгаши депутатлари, тиббиёт ходимлари, партия фаоллари ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этишди.

Тадбирни очиб бериш учун сўзга чиққан партиянинг Шароф Рашидов туман Кенгаши раиси Воҳид Саидхонов сўнги йилларда мамлакатимизда инсон ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар бу борадаги халқаро стандартларни миллий қонунчилигимизга босқичма-босқич киритган ҳолда изчил ва тизимли равишда амалга ошириб келинаётганлигини, бу эса ўз навбатида Бош қомусимизда ҳам ўз аксини топаётганлигини таъкидлаб ўтди.

Шунингдек, давра суҳбатида сўз олган тадбир иштирокчилари томонидан янгиланиб бораётган мамлакатимизга ҳамоҳанг тарзда Асосий қомусимизга ҳам ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, мамлакатимиз тараққиёти ва халқимизнинг фаровон ҳаёт кечириши йўлида амалга оширилаётган чора-тадбирларни янада жадаллаштириш билан боғлиқ олиб борилаётган ислоҳотларда ҳеч бирмиз бефарқ бўлмасдан, фаоллик кўрсатиб ўз фикр-мулоҳазаларимизни билдиришимиз ва шу орқали мамлакатимиз тараққиётининг янги босқичига қадам қўйишида ҳамда Янги Ўзбекистонни бунёд этишда ўзимизнинг муносиб ҳиссамизни қўшишимиз лозимлиги айтиб ўтилди.

Дарҳақиқат, Конституциявий тузатишлар қонунчилигимизни жамиятнинг турли ижтимоий қатламларига мансуб бўлган фуқароларнинг шахсий, ижтимоий, иқтисодий, сиёсий, маданий ва экологик ҳуқуқлари ҳамда манфаатларини таъминлашга, ҳимоя қилишга қаратилган тўғридан-тўғри ишлайдиган нормага айлантиради. Бу жараёнда ҳар бир инсон ушбу ҳужжатни меники, Менинг Конституциям дейиши, унда ўзини, оиласини, маҳалласини, жамият ва давлатни йиллар давомида безовта қилиб келган муаммолар ечимини кўриши муҳим.

Қизғин мунозаралар остида ўтган мазкур тадбирда партия фаоллари ва иштирокчиларнинг фикр-мулоҳазалари тингланиб, давлат ва жамият тараққиётига дахлдор қатор таклифлар олинди.

Тадбир сўнгида фаолларга партиянинг ташаккурнома ва эсдалик совғалари топширилди.

«Адолат» СДП Жиззах вилоят Кенгаши

матбуот хизмати

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+