Конституциявий Қонун лойиҳаси умумхалқ муҳокамасида

06.07.2022 15:07:10

«Адолат» СДП Бухоро вилоят туман ва шаҳар Кенгашлари вакиллари томонидан жойларда «Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Конституциявий қонуни лойиҳасига фуқароларнинг таклифлари ҳамда фикр-мулоҳазаларини ўрганишга қаратилган «Янгиланган Конституция – Менинг Конституциям» мавзусидаги тадбирлар давом эттирилмоқда.

Жумладан, Қоракўл туман Кенгаши томонидан тумандаги 53-сонли Оилавий поликлиникасида, Олот туман «Денов» МФЙда, Қоровулбозор туман Миллий гвардия бўлимида, Когон туман «Когон» МФЙда, Вобкент туман «Қурувчи» МФЙда, Бухоро тумани «Азиз инсон» поликлиникасида, Бухоро шаҳар мактабгача таълим бўлимида, Пешку туман Халқ таълими бўлимида, Ромитан тумани «Атторун» МФЙда, Шофиркон туман «Тезгузар» МФЙларда ўтказилган тадбирлар айнан Конституциявий Қонун лойиҳаси муҳокамасига бағишланди.

Шунингдек, бўлиб ўтган тадбирларда партиямиз вакиллари томонидан тадбир иштирокчиларига «Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Конституциявий қонуни лойиҳасидаги ҳар бир боб ва моддага киритилаётган ўзгартиш ва қўшимчалар ҳақида батафсил тушунтириш бериб ўтдилар. Ушбу киритилиши кутилаётган ўзгартиш, қўшимча ва янги нормалар ҳисобига Конституция «инсон-жамият-давлат» тамойилига асосланиши алоҳида таъкидланди.

Тадбирда фуқаролар томонидан Конституцияга киритилиши лозим деб ҳисобланган таклифлар айтилиб, муҳокама этилди.

«Адолат» СДП Бухоро вилоят Кенгаши

Матбуот хизмати

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+