Кўп миллатли «Комилжон Отаниязов» маҳалласида ободлик ишлари изчиллик билан олиб борилмоқда

25.07.2024 13:07:00

«Комилжон Отаниязов» маҳалласи Урганч туманини чекка ҳудудида Амударё соҳилларида жойлашган маҳалла ҳисобланиб, маҳаллада 3862 нафар фуқаро яшайди, 727та хонадон, 1039 та оила мавжуд. Маҳалла кўп миллатли вакиллардан ташкил топган, 900 нафардан ортиқ қозоқ миллатига, 200 га яқин қорақалпоқ, туркман, татар, рус миллатига мансуб фуқаролардан ташкил топган. Ушбу миллат вакиллари кўп йиллардан буён бир ёқадан бош чиқариб бир - бирини қадимий урф одатларини ҳурмат қилиб қадрлаб яшаб келмоқдалар. Аллақачон бир-бири билан қуда-анда, қариндош бўлиб қардошлик ришталарини мустаҳкамлашган.

Маҳалла раисаси, партиямиз фаоли Авазжон Шарипованинг саъй ҳаракатлари билан касалманд, эҳтиёжманд, ногиронлиги бор, боқувчисини йўқотган, кам таъминланган оилалар ҳолидан хабар олиш ҳамда моддий ва маънавий кўмак бериш, ён атрофни озода тутиш, ободонлаштириш ишларини уюшқоқлик билан ташкил этиш маҳалла аҳлининг энг гўзал одатларидан бирига айланиб бормоқда. Тўй-ҳашамларда, маърака-маросимларда маҳалладошлар худди яқин қадрдонлардек, саховат ёрдамларини аяшмайди.

Ҳавожон Абдуроҳмонова, ёлғиз она, суҳбатдош:

  • Ҳаёт йўлларим давомида бир қатор қийинчиликларга дуч келиб қоламан. Ўйланиб турган пайтимда маҳалламизнинг жонкуяр, меҳр-оқибатли раисаси Авазжон Шарипова бошчилигида маҳалладошларим ёрдам қўлини узатади. Бугун қувончим чексиз, уйимнинг қурилишига раисамиз етакчилигида ҳашар қилиб кўмак беришди. Раисамиз ҳомийлигида озиқ-овқатлар ҳамда уйим қурилишига бир машина ғишт билан таъминлашди. Унинг саъй ҳаракатлари билан Камбағалликни қисқартириш маркази томонидан жамоатчи ишчилар ёрдамга келди. Ўзбекистонимиз инсон қадри улуғланган юрт эканига яна бир бора шукрона келтирдим. Миннатдорман. Доим дуода бўламан.

Бир сўз билан айтганда, халқпарвар, ёниқ юракли Авазжон Шариповадек сафдошларимиз бор экан, инсонлар қадр-қиммати янада мустаҳкамланади, кўнгли ўксик ҳамюртларимизга шодлик, қувонч улашилади.

Замира АБДУЛЛАЕВА,
«Адолат» СДП
Хоразм вилоят Кенгаши
матбуот котиби.

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+