Кўрик-танловнинг ҳудудий босқичи якунланди

08.11.2022 11:11:12

Хабарингиз бор, «Адолат» социал-демократик партияси томонидан Ўзбекистон Бадиий академияси билан ҳамкорликда Бош қомусимиз қабул қилинганлигининг 30 йиллиги муносабати билан «Конституциямиз ранглар жилосида» мавзусида истеъдодли ёшлар ўртасида расмлар кўрик-танлови эълон қилинган эди.

«Адолат» СДП Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши ҳам мазкур кўрик-танловнинг ҳудудий босқичини юқори савияда ташкил этишга қаратилган бирқанча ишларни амалга ошириб, барча шаҳар ва туманлардан ёш рассомларнинг ижодий ишларини қабул қилди.

Жорий йилнинг 7 ноябрь куни ушбу кўрик-танловнинг ҳудудий босқичи учун расмларни қабул қилиш жараёнлари ўз якунига етди.

Ёш рассомлар ушбу кўрик-танловда Қорақалпоғистон Республикасининг барча шаҳар ва туманларидан фаол иштирок этиб, Конституциямизнинг ҳар бир моддасини ўз ижодий ишларида намоён этишди.

Шаҳар ва туманлардан келган барча ижодий ишлар комиссия аъзолари томонидан саралаб олиниб, эндиликда бўлиб ўтадиган кўрик-танловнинг Республика босқичига жўнатилди.

 «Адолат» СДП Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши

Матбуот хизмати

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+