Коррупция – бу ҳалокат

20.03.2021 15:03:10

Ўзбекистон “Адолат” СДП Самарқанд вилоят Кенгаши ташаббуси билан умумтаълим мактабларининг 6-11 синф ўқувчилари ўртасида Ўзбекистон Республикаси Президентининг Олий Мажлисга Мурожаатномасида илгари сурилган ғоялар доирасида ёшлар онгига коррупциянинг жамият ривожланишига салбий таъсирини содда ва тушунарли қилиб етказиш ҳамда уларнинг  ҳуқуқий билимини ўстириш, уларда коррупцияга қарши нафрат уйғотиш мақсадида ташкил этилган “Ёшлар коррупциясиз келажак тарафдори!” шиори остидаги иншолар танловининг  вилоят босқичи бўлиб ўтди. Туман босқичида ғолибликни қўлга киритган ўқувчи-ёшлар коррупцияга қарши курашиш бўйича билимларини янада мустаҳкамлаш мақсадида танловнинг вилоят босқичида ўзларининг ижодий ишлари билан қатнашдилар.

Ёшлар марказининг кириш қисмида туман ва шаҳарлардан ташриф буюрган иқтидорли ўқувчи ёшларнинг “Коррупциясиз ҳаёт сари!” шиори остида расмлар кўргазмаси ҳам ташкил этилди.

Қайд этиш жоизки, “Ёшлар коррупциясиз келажак тарафдори!” номли иншолар танловида вилоятдаги мавжуд 1255 та умумтаълим мактабларидан 2500 дан ортиқ яқин иншолар қабул қилинди. Ўтказилаётган танлов натижалари бўйича ҳар бир мактаб, туман босқичлари ғолиблари аниқланиб тақдирланди. Танлов якунидаги натижаларга кўра  юқори ўринларга  муносиб кўрилган  ғолиблар ва уларнинг ўқитувчилари, расмлари билан Республикада чоп этиладиган иншолар тўплами китобига киритилади.

Коррупция ер юзида мавжуд барча мамлакатлар тараққиётига салбий таъсир этаётгани ҳеч биримизга сир эмас. Эътиборли жиҳати, жиноятнинг бу тури учун дунё бўйлаб жазо муқаррарлиги таъминланмоқда. Коррупцияга қарши кураш механизмини такомиллаштириш, унинг ҳуқуқий асосларини яратиш дунё миқёсида халқаро ташкилотларнинг диққат марказида. Мамлакатимизда бу борада коррупцияга қарши курашнинг ҳуқуқий асосларини мустаҳкамловчи “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни қабул қилинди. Қонунда коррупция тушунчаси, коррупцияга қарши курашиш бўйича фаолиятини амалга оширувчи давлат органлари, уларнинг коррупцияга қарши курашиш бўйича ваколатлари, коррупциянинг олдини олишга доир чора-тадбирлар, коррупцияга оид ҳуқуқбузарликларни аниқлаш, уларга чек қўйиш, жавобгарликнинг муқаррарлиги кўрсатиб ўтилган. Шундай экан, ўзимизга хулоса қилишимиз, келажакни коррупциясиз биргаликда қуришимиз, бунинг учун аввало, ёшларимиз онгу шуурида коррупциянининг ҳар қандай кўринишига нафрат уйғотиш, уни бартараф қилиш учун биргаликда курашишимиз зарур. Мазкур танлов ёшларнинг ҳуқуқий саводхонлигини оширишда, уларда коррупцияга нисбатан тоқатсиз муносабатни уйғонишига хизмат қилиши билан аҳамиятли бўлди.   

Танловнинг вилоят босқичида ғолибларни саралаш ишчи гуруҳ аъзолари учун бироз мураккаблик туғдирди. Сабаби иштирокчилар ёзган ҳар бир иншода ёшларнинг теран фикри, коррупция иллатига тоқатсиз муносабатни кўриш мумкин. Ишчи гуруҳ хулосаларига кўра танловда 6-8 синф ўқувчилари ўртасида 1-ўринга Каттақўрғон туманидаги 2-мактаб ўқувчиси Нозима Абдуллаева муносиб деб топилган бўлса. 9-11 синф ўқувчилари ўртасида Самарқанд шаҳридаги 50-мактаб ўқувчиси Кумуш Ҳайиткулиеванинг ёзган иншоси 1-ўринга лойиқ деб белгиланди.   Аҳамиятли томони тадбир давомида ўқувчи ёшларнинг фикр-мулоҳазаларини тинглар эканмиз, ушбу танлов улар онгида, дунёқарашида ижобий самара берганидан хурсанд бўлдик.

Танловнинг вилоят босқичи иштирокчиларининг барчаси фаолликлари учун турли номинациялар бўйича тақдирланди, партия ҳамда ҳамкор ташкилотларнинг эсдалик совғалари, ташаккурномаси ҳамда китоблар жамланмаси билан тақдирланди.

Расмлар кўргазмаси бўйича ушбу иллатни салбий оқибатларини теран очиб бера олган, одамларни огоҳликка чорлайдиган расмлар аниқланиб, ғолиб иштирокчилар рағбатлантирилди. Расмлар кўргазмасида 1-ўрин Самандар  Хуррамовга насиб этди. қолган иштирокчиларга партиянинг ташаккурномалари топширилди.

Шу куни ёшларнинг ҳуқуқий саводхонлигини юксалтириш, мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳатлар, қонун ҳужжатларидаги янгиликлар, уларнинг мазмун моҳиятини тарғиб қилиш мақсадида Самарқанд шаҳридаги Ёшлар маркази фаоллар залида вилоят Адлия бошқармаси, вилоят прокуратураси, вилоят ички ишлар бошқармаси, вилоят иқтисодий суди, вилоят халқ таълим бошқармаси, Ёшлар ишлари агентлиги вилоят бошқармаси, Ёшлар иттифоқи вилоят Кенгаши масъуллари, Самарқанд давлат университети профессаор ўқитувчилари иштирокида “Ёшлар коррупциясиз келажак тарафдори!” давра суҳбати бўлиб ўтди. Мутасадди идора вакиллари томонидан мамлакатимизда коррупцияга қарши курашишда амалга оширилаётган ислоҳатлар, қабул  қилинаётган қонун ҳужжатлари, коррупция ва миллий тараққиёт: муаммо ва ечимлар, ёшларнинг ҳуқуқий маданиятини юксалтириш, улар ўртасида ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликнинг олдини олишга қаратилган вазифалар, ёшларда маънавий-маърифий билимларини такомиллаштиришнинг долзарб муаммолари, таълим тизимида ёшларнинг ҳуқуқий маданиятини шакллантириш усуллари, инсон ҳуқуини таъминлашда ижтимоий назорат тизимининг ўрни мавзуларида маърузалар билан иштирок этиди. Давра суҳбати савол-жавоб ва мунозараларга бой тарзда ўтди.

Коррупция – бу ҳалокат, коррупционер эса террористдан ҳам хавфли фалокат келтиради. Буни англаб етиш учун барчанинг онгида ушбу иллатга қарши тоқатсиз муносабатни шакллантириш жуда муҳим. Чунки коррупция ҳолати бор жойда адолат бўлмайди, инсонлар бахтни ҳис қила олмайди. шундай адолат ва разолат ўртасидаги курашда қайси томоннинг ғолиб бўлиши одамлардаги дахлдорлик ёки бефарқлик ҳиссига чамбарчас боғлиқ. Унутмайликки, инсонларда, айниқса ёшларда маънавий, коррупциявий таҳдидларга қарши иммунетитни шакллантириш, жамиятни “ҳалоллик вакцинаси” билан эмаланишига, коррупцияни жиловланишига шу билан бир қаторда адолатли ижтимоий тартибни ўрнатишга хизмат қилади. – дейди Самарқанд давлат уневерситети профессори Фарҳод Набиев.

Тадбирда иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларга мутасадди ташкилот вакилларидан батафсил жавоблар олди.

 

Муҳиба Бобобекова,

Халқ депутатлари Самарқанд шаҳар Кенгаши депутати

 

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+