Коррупция – мамлакат таназзули

30.03.2021 18:03:59

Тошкент давлат транспорт университетида "Ўзбекистон Республикасида коррупцияга қарши курашиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент фармонининг мазмун-моҳияти, "Одам савдоси - глобал хавф" мавзуларида социология фанлари доктори, профессор, Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши раиси ўринбосари, “Турон” ФА Академиги, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси Ташпўлат  Балтабаевич  Матибаев иштирокида давра суҳбати ўтказилди.

Таъкидлаш керакки, коррупция жамият илдизини тубидан қўпорувчи иллат сифатида мамлакатни таназзулга юз тутишига сабаб бўлувчи энг катта омил саналади. Шу асосда бугунги кунда давлатимиз томонидан олиб борилаётган кенг ислоҳотлар жамият кишиларининг коррупцияга нисбатан кескин нафратини уйғотишига хизмат қилмоқда. Бундан сўнг ҳам мазкур иллатни йўқотиш учун ҳаракат тўхтамаслиги ва белгилаб олинган режадан оғишмасдан борилиши ҳақида кенг тушунчалар айтиб ўтилди.

Учрашувда университет проректори Д.Х.Баратов, профессор-ўқитувчилар, тарбиячи-педагоглар ва талаба-ёшлар иштирок этди.

 

Меҳринисо БОБОНАЗАРОВА,

Ўзбекистон «Адолат» СДП

Тошкент шаҳар Кенгаши

матбуот котиби

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+