Коррупцияга қарши “Ҳалоллик вакцинаси” билан

21.04.2022 15:04:51

Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси Ангор туман Кенгаши томонидан  тумандаги 3-сонли умумтаълим мактабида  “Ҳалоллик вакцинаси – тараққиёт гарови” мавзусида тадбир ўтказилди. Тадбирда партия туман Кенгаши ходимлари, партия “Ёшлар қаноти” Кенгаши фаоллари,  3-умумтаълим мактаби педагог ўқитувчилари, БПТ аъзолари қатнашдилар.

Тадбирни ўтказишдан асосий мақсад,  коррупция иллатининг ҳар қандай давлат ва жамият сиёсий-иқтисодий ривожланишига жиддий путур етказиши, давлатнинг Конституциявий асослари ва қонун устуворлигини заифлаштириши ҳисобга олинган ҳолда мазкур жараёнларда барчани огоҳликка чақириш, уларга қарши жазо муқаррарлигини таъминлашдан иборат эди.

Тадбирда сўзга чиққан маърузачилар томонидан Коррупцияга қарши курашиш агентлигининг ташкил этилиши келажакка коррупциясиз қўйилган муҳим қадам бўлганлиги таъкидланди. Ҳозирги вақтда коррупцияга оид жиноятларни содир этиш билан боғлиқ норматив ҳужжатлар тегишли ташкилотлар томонидан қайта кўриб чиқилиб, уларга қўшимчалар киритиш, оғир жазо турларини қўллаш устида бир қанча ишлар амалга оширилаётганлиги айтиб ўтилди..

сурхон2

Юсуф Ҳалимов, Халқ депутатлари Ангор туман Кенгаши депутати:

- Айтиш керакки, эндиликда норматив ҳужжатлар такомиллаштирилган ҳолда коррупция ҳолатлари билан жазога тортилган фуқароларни маҳсус рўйхат асосида ягона реестрга бириктириш белгиланган. Бу албатта, барча лавозимли шахсларнинг ўз ишига бўлган масъулиятини оширган ҳолда, ўзининг ижобий натижасини бериши аниқ. Чунки, коррупция жиноятини содир этган лавозимли шахслар келажакда мазкур реестрга киритилиб иш фаолияти давомида раҳбарлик лавозимидан четлатилади. Бундай чора-тадбирларнинг аксарияти жаҳон тажрибаларида ўзини исботлаган.

Коррупция иллати инсон ҳуқуқларининг бузилиши, мамлакат тараққиёти ва жамият равнақига жиддий таъсир этар экан, унга қарши курашиш, юртимизни коррупциядан ҳоли ҳудудга айлантириш биргина давлат идораси ёки жамоат ташкилотининг вазифаси эмас, балки, шу давлатнинг ҳар бир фуқароси, жамият аъзоларининг иши ҳисобланади.

Шунингдек, тадбирда маърузачилар “Адолат” СДП Сиёсий Кенгаши томонидан ёшлар онгида коррупцияга қарши тоқатсизлик маданиятини шакллантириш, уларнинг ҳуқуқий ва сиёсий билимларини ошириш мақсадида “Коррупция ёшлар тасаввурида”иншолар танлови ўтказилгани ва бу танловда вилоятимиздан 3 нафар ўқувчи фахрли ўринни олганлигини таъкидлади. Шу билан бирга “Коррупция – ёшлар нигоҳида” китоби ҳақида ҳам сўз юритиб, партия ташаббуси билан ушбу китоб чоп этилгани ва бу китобдан ғолиб ўқувчиларнинг иншолари жой олганлиги алоҳида қайд этилди.

Тадбир сўнггида иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларига партия фаолларидан тегишлича жавоблар олишди.

Мухаммади Темиров,

Ўзбекистон “Адолат”СДП Ангор туман “Ёшлар қаноти” Кенгаши раиси

 

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+