"Коррупцияга қарши курашиш" мавзусида семинар ташкил этилди

15.05.2024 09:05:33

Бугун Ўзбекистон “Адолат” СДП Тошкент шаҳар Кенгаши ҳамда Олмазор туман ҳокимлиги ҳамкорлигида “Коррупцияга қарши курашиш” мавзусида семинар ўтказилди.

Семинарда Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши депутати Т. Матибаев коррупцион ҳолатларнинг олдини олишга доир айрим ечим ва таклифлар келтириб ўтди. Тадбирда шунингдек, Тошкент шаҳар ҳокимлиги Коррупцияга қарши ички назорат бўлими масъул ходими, туман ҳокимлиги ходимлари, туман ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси масъул ходими, маҳалла фуқаролар йиғини раислари, маҳаллаларда тадбиркорликни ривожлантириш, туман ҳокимининг ёрдамчилари иштирок этишди.

Тадбирда Ўзбекистон Республикаси “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги, “Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида”ги, “Давлат харидлари тўғрисида”ги Қонунларининг мазмун-моҳияти семинар иштирокчиларига таништирилди.





"Адолат" СДП 
Тошкент шаҳар 
Матбуот хизмати 

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+