Коррупцияга қарши курашиш жараёнида ошкоралик ва шаффофлик муҳим

08.07.2021 15:07:36

Дунёда ҳеч бир мамлакат коррупциядан ҳоли эмас.  Бироқ қайси бир давлат коррупцияга қарши курашда қатъият кўрсатиб қонунларни мустаҳкамласа, яхши натижаларга эришади. Қайсидир давлатлар бу иллатга қарши  самарали кураш олиб боролмаётганлиги учун ҳам тараққиёт ва ривожланишдан ортда қолади.

Сир эмас, сўнгги пайтларда мамлакатимизда коррупцияга қарши кескин кураш бошланди ва салмоқли натижаларга эришиляпти. 

Давлатимиз раҳбарининг  “Коррупцияга қарши муросасиз муносабатда бўлиш муҳитини яратиш, давлат ва жамият бошқарувида коррупциявий омилларни кескин камайтириш ва бунда жамоатчилик иштирокини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони ва “Коррупцияга қарши курашиш фаолиятини самарали ташкил этишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорининг  қабул қилиниши бу борада амалий қадам бўлди.

Бу ҳужжатларда коррупцияни олдини олишда уларнинг оқибатлари билан эмас, балки сабабларини олдини олиш бўйича кўрилаётган чоралар ва давлат хизматчиларининг масъулиятини ошириш, умуман коррупцияга қарши курашиш бўйича  масъулият ҳамда жавобгарликни кучайтириш масалалари турибди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг  коррупцияга қарши курашишга оид мазкур фармон ва қарори тарихий аҳамиятга эга, деб айтиш мумкин бўлган  сиёсий ҳуқуқий ҳужжат ҳисобланади. Бундан кўзда тутилган асосий мақсад коррупцияга қарши муросасиз курашга муҳит яратиш, давлат ва жамият бошқарувида коррупциявий омилларни кескин камайтиришга қаратилган.

Ушбу қарор ва фармоннинг ишлаб чиқилишида коррупцияга қарши курашда муваффақиятларга эришаётган давлатларнинг ижобий тажрибасидан фойдаланилган бўлса, иккинчи томондан миллий матбуотимиз, ижтимоий тармоқларда фуқароларимиз томонидан фаол муҳокама қилинган коррупциявий ҳолатлар жиддий таҳлил қилиниб, уларни бартараф этиш бўйича ишлаб чиқилган механизмлар ушбу ҳужжатларда акс эттирилганлиги қувонарлидир.

Мамлакатимизда ҳар бир соҳада коррупцияга қарши курашиш стандартларида шаффофлик ва ошкоралик механизмлари жорий этилмоқда. Ўтган йили коррупцияга қарши курашиш бўйича ихтисослаштирилган агентлик ташкил этилди. Бу ҳам ушбу йўналишдаги ҳаракатлар кетма кетлигининг муҳим белгиси ҳисобланади. Шу билан бирга ҳозирги вақтда меъёрий ҳуқуқий базани такомиллаштириш ва уларни амалга ошириш устидан тизимли назоратни ўрнатиш зарурлигини даврнинг ўзи тақозо қилмоқда.

Шунингдек, фармон бўйича 2021-2022 йилларга мўлжалланган коррупцияга қарши курашиш бўйича Давлат Дастури тасдиқланди Мазкур дастурда бир қатор қонун ҳужжатлари ва ташкилий ҳуқуқий чора-тадбирлар кўрсатиб ўтилган.

Айтиш жоизки, мазкур фармон ва қарор ҳамда бу бўйича ишлаб чиқилган дастур соҳани тартибга солишда муҳим қадам бўлди, деб айтиш мумкин. 

Хулоса қилиб айтганда, ушбу ҳужжатларнинг амалиётга жорий этилиши мамлакатимизда коррупцияга қарши кескин кураш муҳитини яратиш, давлат ва жамият бошқарувида коррупциявий омилларни кескин камайтириш ва бу жараёнга кенг жамоатчиликни жалб қилиш ҳамда Ўзбекистонни халқаро нуфузли рейтинглардаги ўрнини яхшилашга хизмат қилиши шубҳасиздир. 

 

Фахриддин ОРИФХОНОВ,

Ўзбекистон “Адолат” СДП Сурхондарё вилоят Кенгаши мафкуравий ишлар бўйича раис ўринбосари

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+