“Коррупциясиз ҳаёт сари!”

19.03.2021 18:03:45

Ўзбекистон “Адолат” СДП Самарқанд вилоят Кенгаши ташаббуси билан умумтаълим мактабларининг 6-11 синф ўқувчилари ўртасида Ўзбекистон Республикаси Президентининг Олий Мажлисга Мурожаатномасида илгари сурилган ғоялар доирасида ёшлар онгига коррупциянинг жамият ривожланишига салбий таъсирини содда ва тушунарли қилиб етказиш ҳамда уларнинг  ҳуқуқий билимини ўстириш, уларда коррупцияга қарши нафрат уйғотиш мақсадида ташкил этилган “Ёшлар коррупциясиз келажак тарафдори!” шиори остидаги иншолар танловининг  вилоят босқичи бўлиб ўтди. Ёшлар марказининг кириш қисмида туман ва шаҳарлардан ташриф буюрган иқтидорли ўқувчи ёшларнинг “Коррупциясиз ҳаёт сари!” шиори остида расмлар кўргазмаси ҳам ташкил этилди.

Танловнинг вилоят босқичида ғолиб бўлган ўқувчи ёшларга партия вилоят Кенгашининг диплом ва эсдалик совғалари топширилган бўлса, қолган иштирокчилар ҳам фаолликлари учун турли номинациялар бўйича тақдирланди, партия ҳамда ҳамкор ташкилотларнинг эсдалик совғалари, ташаккурномаси ҳамда китоблар жамланмаси билан тақдирланди.

“Адолат” СДП Самарқанд вилояти

Кенгаши матбуот хизмати

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+