Кўзи ожизлар жамиятига Брайль алифбосидаги тарғибот материаллари топширилди

19.10.2021 16:10:13

Сайлов жараёнларида овоз бериш ҳуқуқи барчага тенг бўлиб, ҳаётнинг қандайдир синовларида ўзининг орзу ниятлари билан ўзини тоблаб келаётган инсонлар ҳам жамиятимизнинг бир бўлаги. Уларнинг ҳам хоҳиш-истаклари ва ўз фикрлари бор. Биз адолатли жамият ва сиёсат тарафдори эканмиз, аҳолининг ҳар бир қатлами эътиборимиздан четда қолмаган ҳолда, кўзи ожиз инсонларнинг манфаатларини ҳимоя қилиш ва уларнинг ҳам тенг ҳуқуқли овоз бериш жараёнларида фаол иштирокини таъминлаш тарафдоримиз.

Шу кунларда юртимизда бўлаётган сиёсий жараёнларда кўзи ожиз инсонларнинг ҳам муносиб иштирокини таъминлаш ва партиямизнинг сайловолди дастурида белгиланган вазифалари билан яқиндан таништириш мақсадида Қорақалпоғистон Республикаси кўзи ожизлар жамиятига “Адолат” СДПдан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Баҳром Абдуҳалимовнинг Брайль алифбосидаги таржимаи ҳоли, сайловолди дастури ва номзодни қўллаб-қувватловчи тарғибот материаллари топширилди.

Мақсадимиз – ўз мустақил фикри ва ҳаётий нуқтаи назарларига эга бўлган имкониятлари чекланган инсонларнинг, ҳаётда ўз хоҳиш-иродасини эркин ифодалаши ва ўз манфаатларини ҳимоя қилишда яқиндан кўмаклашиш.

“Адолат” СДП Қорақалпоғистон Республикаси

Кенгаши матбуот хизмати

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+