“Кучук бирлан хўтикни қанча қилма тарбият...”

11.05.2021 10:05:21

Буюк мутафаккур шоир Алишер Навоий бобомиз ушбу байтларини бежизга айтмаганликларига бугун яна бир бор амин бўлдим. Инсон фарзанд дунёга келтирар экан, унинг бахту-камолини кўриш, у орқали фахрланиш туйғуси ва наслининг давомчилари бўлишини орзу қилади.

Афсуски, бугунги кунга келиб ҳар хил ижтимоий тармоқлар орқали ўзини ҳар хил хурмача қилиқлари билан ҳаммани асабига тегаётган ёшларимиз кам эмас. Айниқса бунда “тик-ток”чиларнинг бачкана ва ҳаёт учун хавфли қилиқлари инсонни ғазаблантириб юбораяпти.

Бунда асосан оилада олинаётган тарбия ўрни муҳим. Фарзандларимиз тарбияси учун биз ота-оналар масъулиятсизлик билан қарамаяпмизми деган ўй мени қийнайди.

Куни кеча ижтимоий тармоқларда “тик-ток”чилар томонидан олинган буюк бобокалонимиз Алишер Навоий ҳайкали остида у кишига нисбатан ҳақоротомуз сўзлар айтиб бақираётган йигитни кўриб бутун ҳалқнинг ғазаби қўзғалди. Бу қайси оилада, қайси маҳаллада, қайси мактабда тарбия олдики, ўзини реклама қилиш учун шундай буюк зотни ҳақорат қилишга ўзида жасорат топди?

Бунга нисбатан масъуллардан тез кунларда чора кўрилишини ва бошқа ёшлар бундай ҳолатларни қайтармасликлари учун жазо тайинланишини кутиб қоламиз.  Жазо деганда айнан катта миқдордаги пул жарима солинса мақсадга мувофиқ дейман. Яъни, суткалик қамоқ жазосида бунақа текинхўрлар ётиб давлатнинг берган ош-овкқатини еб муддатини ўтаб чиқади. Ундай кўра булардан тушган жарималарни қариялар уйи, ногиронлар уйи кабиларга тўғри йўналтирилса, мақсадга мувофиқ бўларди.

Шаҳноза ОЧИЛОВА,

                                                                  “Адолат” СДП Сиёсий Кенгаши

                                                                  Марказий аппарати

                                                        Мафкуравий ишлар бошқармаси

 бош мутахассиси

 

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+