Кутилади: одил судлов ва адолатли ҳукм

17.06.2021 15:06:32

Ижтимоий тармоқларда Самарқанд вилояти  Каттақўрғон туманида ички ишлар ходимлари бир фуқаронинг ўлимига сабабчи бўлгани айтилаётган маълумотлар фуқаролар томонидан турлича талқин этилмоқда.

Маълумотларга кўра, Каттақўрғон тумани давлат солиқ идораси бошлиғи ўринбосари А.Аҳмедов ўзи бошқариб келаётган автотранспорт воситасида йўл ҳаракати қоидаларини бузгани сабабли йўл патруль хизмати инспекторлари томонидан тўхтатилган.

Мулоқот ва музокаралар чоғида ходимлар ўртасида келиб чиққан келишмовчилик, зиддият сабабми ёки эҳтиётсизлик туфайлими, бир инсон вафот этди.

Айни ҳолат Сенат назоратига олинган. Воқеадан келиб чиққан ҳолда ҳуқуқ тартибот органлари томонида барча заруруй ишлар амалга оширилмоқда.

Бош прокуратуранинг матбуот хизмати берган хабарга кўра иш жараёнига тўсқинлик қилиш ҳолатлари юзага келмаслиги учун мазкур ҳолат юзасидан аниқ тафсилотлар ҳозирча ошкор этилган эмас.

Шу сабабли ҳам аниқ маълумотларга асосланмаган хабарларга ишониб ҳис-туйғуларга берилмайлик.

Биз ушбу ҳолат юзасидан одил тергов ҳаракатлари олиб борилиши ва адолатли суд ҳукми чиқарилишига ишонамиз. Воқеалар ривожи “Адолат” СДП эътиборида бўлади.

 

Асқар ХОЛИҚОВ,

Ўзбекистон “Адолат” СДП Самарқанд вилояти Кенгаши раиси ўринбосари

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+