Маҳалла аёллари билан учрашув ўтказилди

28.03.2022 11:03:05

“Адолат” социал-демократик партияси томонидан хотин-қизларни зўравонликлардан ҳимоялаш мақсадида барча даражадаги депутатлик корпуслари, партия фаоллари, “Аёллар қаноти” Кенгашлари, ҳамкор ташкилотлар, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлигининг ҳудудий бўлинмалари шунингдек, ИИВ ҳудудий бошқармалари билан ҳамкорликда хотин-қизлар билан “маҳаллабай” ва “фуқаробай” усулида юзма-юз мулоқотлар олиб бориш йўлга қўйилган.

Шундай учрашувлардан бири “Адолат” социал-демократик партиясининг “Бир адолатчи – юз аёлга ҳимоячи” лойиҳаси доирасида Тўрткўл туманидаги “Тинчлик” маҳалла фуқаролар йиғинида ташкил этилди. Учрашувда Тўрткўл тумани Кенгаши депутати, “Аёллар қаноти” аъзоси У.Джуманиязова иштирок этди. Учрашув давомида хотин-қизларнинг ишсизлик масаласи юзасидан муаммолари кўтарилиб, тегишли тартибда Тўрткўл тумани аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказига депутатлик сўрови чиқарилди.

Бундай учрашувларни ўтказишдан мақсад хотин-қизларнинг жамиятдаги фаоллиги ошириш, уларни ижтимоий ҳимоясини мустаҳкамлаш, аёлларни пассив кузатувчи эмас, балки мамлакатда рўй бераётган демократик ўзгаришларнинг фаол ташаббускор иштирокчисига айлантиришга қаратилган.

Шамшед ҚУТЛЫМУРАТОВ,

«Адолат» СДП Тўрткўл тумани Кенгаши раиси.

 

 

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+