Маҳалла фаоллари иштирокида учрашув ўтказилди

09.05.2024 09:05:41

Ўзбекистон "Адолат" СДП Сергели туман Кенгаши раиси Собир Турдиевич Турсунов ташаббуси билан Сергели тумани "Маданият" МФЙ ҳудудидаги Сергели Абу Али ибн Сино номидаги Жамоат саломатлиги техникумида "9-май - Хотира ва қадрлаш куни" муносабати билан фронт орти меҳнат фахрийлари, ёши улуғ, кекса фахрий фуқаролар, фахрий ўқитувчилар ҳамда "Маданият" маҳалла фаоллари иштирокида учрашув ўтказилди.

Унда мамлакатимизда олиб борилаётган маънавий-маърифий ишлар, Хотира ва қадрлаш – халқимизнинг асрий қадриятлари, улуғ фазилатларидан бири эканлиги, эл-юртининг тинчлиги, осойишталиги, эрки ва озодлиги учун курашган инсонлар ҳамиша халқимиз ардоғида бўлиши, мардлик ва жасорат намунаси кўрсатганларни шарафлаш, хотирасини абадийлаштириш учун қилинган ишлар тўғрисида гапириб, уларга ғамхўрлик ва эътибор кўрсатиш мақсадида фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғалари топширди.



"Адолат" СДП 
Тошкент шаҳар 
Матбуот хизмати 

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+