Маҳалла ёшлари одам савдосига қарши

14.07.2021 09:07:50

Ўзбекистон “Адолат” СДП Андижон шаҳар кенгаши ва Андижон давлат тиббиёт институти томонидан жамоатчилик билан ишлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Андижон туманидаги  “Қўшариқ” маҳалла фуқаролар йиғинида “30 кун – ҳамкорликда одам савдосига қарши курашиш ойлиги” доирасида очиқ осмон остида ташкил этилган давра суҳбати бунга бир мисол.

Тадбирда фарзанд тарбиясига эътибор, ёшларни китобхонликка жалб этиш, уларни салбий иллатлар таъсирига тушиб қолмасликлари, айниқса, одам савдоси, унга қарши курашиш хусусида сўз юритилди. Одам савдоси жиноятининг қурбонига айланганлар билан ишлаш, уларни жамиятнинг фаол аъзоларига айлантириш ва бу йўлда жамоатчиликнинг роли кўрсатиб ўтилди.

Ўз ўрнида давра суҳбати иштирокчилари ҳам мавзу юзасидан ўз фикр-мулоҳазаларини билдирдилар. “Ёш адолатчилар” тенгдошлари орасида жиноятнинг бу турининг олдини олишга келишиб олдилар.

 

Ўткирбек АРЗИҚУЛОВ,

Ўзбекистон “Адолат” СДП Андижон шаҳар кенгаши раиси

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+