Маҳалла – юртимизнинг бир бўлаги

30.03.2021 09:03:21

Президентимизнинг 2018 йилдаги фармонлари билан “Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастурлари қабул қилиниб, ушбу дастурлар асосида олис-олис қишлоқларимизда, маҳаллаларимизда қурилиш, бунёдкорлик ишлари олиб борилиб юртимизнинг ҳар бир гўшаси обад масканларга айланмоқда. Бугунги кунга кадар ушбу дастурлар доирасида 5 миллионга яқин юртдошимиз яшайдиган 1 минг 200 та маҳалла ва қишлоқдаги шароитлар яхшиланганлиги Президентимизнинг жорий йилнинг 24 март кунги видеоселектор йиғилишида атаб ўтилди.

Шу куни Президентимиз раислигида ўткан “Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастурлари доирасида жорий йилда амалга ошириладиган ишлар муҳокамаси қаратилган видеоселектор йиғилишини зўр мамнуният билан эшитдик.

Бу йиғилишдаги нутқ баландпарвоз гаплардан ҳоли, ҳаётий мисолларга бойлиги ва, энг муҳими, самимийлиги билан қалбимиздан чуқур жой олди. Бу бежиз эмас. Негаки, давлатимиз раҳбари қаерда, қандай мақомдаги йиғилиш ёки учрашув бўлсада, ҳар доим эл-юрт манфаатини уйлаб ящаш ҳамда бунинг учун фидойилик билан меҳнат қилиш зарурлигини бот-бот таъкидлайди. Ҳаммани шу эзгу ишга сафарбар этади.

Ана шундай улуғвор ниятлар билан бошланган изчил ислоҳотларнинг самарасини эса барчамиз ўз ҳаётимиз, тақдиримиз мисолида кўриб турибмиз.

Бу йилда ҳам дастурлар доирасидаги ишларга жами 21 триллион сўм маблағлар ажратилиб, 8 мингта маҳаллада ободончилик ишларини олиб бориш бўйича аниқ вазифалар йиғилишда белгиланди.

Оғир инқироздан чиққан йилимиз, ташқи қарз жалб этмасдан, шунча маблағ ажратаяпмиз. Бунақа имконият Ўзбекистон тарихида бўлмаган. Лекин бу пулни лойиҳа билан, ҳалол-пок ишлатиб, элга муносиб шароит яратиш керак, – деди Президентимиз йиғилишда

Яна бир аҳамиятли жиҳати бундан буён “Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастурларига қайси маҳалла ёки қишлоқ киришини маҳаллий кенгашлар белгилайиши адолатли бўлди. Аниқроғи маҳаллий кенгашлар ҳар бир маҳалла кесимида ижтимоий соҳа, ичимлик суви, йўл-транспорт ва инфратузилма объектлари манзилли дастурини тасдиқлайди. Қурилиш вазирлиги ҳокимликлар билан бирга уларнинг лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқишга масъул бўлади.

Бундан ташқари ижтимоий-иқтисодий аҳволи оғир қишлоқ ва маҳаллаларни комплекс ривожлантириш учун 3 триллион 300 миллиард сўм ажратилиши белгиланди.

Йиғилишда ободончилик билан бир қаторда аҳоли бандлигини ошириш масалаларига ҳам алоҳида эътибор қаратилди. Бунинг учун тадбиркорлик ва бандлик дастурларини маҳаллага боғлаб, 500 минг нафар ёшлар ва 200 минг аёлларни иш билан таъминлаш, “темир дафтар”га киритилган 300 минг нафар аҳолини камбағалликдан чиқариш мақсад қилиб қўйилди.

 Президентимиз айтганидек, ўзимиз ўзимизга ҳиёнат қилмасак, ўзимиз ўзимизни алдамасак, ҳалол-пок бўлиб меҳнат қилсак, аминмизки, кўзланган барча марраларимизга, албатта, етамиз.

 

Нурлыбай ҚАИПБЕРГЕНОВ,

Ўзбекистон «Адолат» СДП

Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши раиси

 

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+