“Маҳаллабай” ишлаш тизими ўз самарасини бермоқда

29.04.2021 16:04:39

Ўтган ҳафтада Ўзбекистон “Адолат” СДПнинг Халқ депутатлари Нукус шаҳар Кенгашидаги депутати С.Камалов Нукус шаҳридаги “Береккет” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги “Маҳаллабай” ишлаш бўйича олиб борилаётган ишлар натижалари ҳамда аҳоли мурожаатларини ўрганиш юзасидан учрашув ташкил қилди.

Учрашув давомида “маҳаллабай” тартибида олиб борилаётган ишлар натижалари, аҳолининг реал муаммоларини аниқлаш, уларни ижобий ҳал қилиш, аҳоли ижтимоий ташаббусларини қўллаб-қувватлаш, тадбиркорлик билан шуғулланиш истагида бўлганларга қулай шарт-шароит яратиш ҳамда аҳоли эҳтиёжларига кўра инфртузилмани яхшилаш борасида олиб борилаётган масалалар муҳокама қилинди. Шунингдек, ушбу маҳаллада яшовчи фуқароларнинг мурожаатлари тингланиб, муаммоларнинг айримлари жойида ҳал қилинди, муддат талаб қилинадиган муаммолар бўйича тегишли ташкилот раҳбарларига депутатлик сўровлари чиқарилди.

Жумладан, “Берекет” МФЙ ҳудудидаги А.Досназаров кўчасидаги кўп қаватли уйлар олдига тунги ёритқиш чироқларини ўрнатиш бўйича билдирилган мурожаат юзасидан депутат Нукус шаҳар Ободонлаштириш бошқармасига депутатлик сўровини жўнатди.

Шунингдек, юқоридаги МФЙ ҳудудидаги 5/8 кўп қаватли уйда истиқомат қилувчи фуқаролар томонидан уй атрофидаги қувур ишдан чиқиши оқибатида, чиқинди сувлар йиғилиб атрофга ёқимсиз хид таратаётганлигини айтиб мурожаат қилди. Депутат Нукус “Акаба-суў” корхонасига оғзаки мурожаат билан чиқди ва йиғилиб қолган чиқинди сувлар шу куннинг ўзида олинди.

Бундан ташқари ушбу маҳалла ҳудудида чиқинди ташлайдиган махсус жой ва идишлар йўқлиги сабабли одамлар томонидан дуч келган жойларга ахлатлар ташлаётганлигини аҳоли томонидан билдирилди. Ўрганиш жараёнида вазият ҳақиқатдан ҳам шундай эканлиги кўзга ташланди ва депутат томонидан тегишли ташкилотларга мурожаат қилиниб, тўпланиб қолинган чиқиндилар шу жойнинг ўзида олиниб, чиқинди ташлайдиган воситалар тез кунларда қўйиладиган бўлди.

 

 

Расул ҚУДИЯРОВ,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Нукус шаҳар Кенгаши раиси

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+