Маҳаллаларда бўй чўзаётган ислоҳотлар инсон қадри учун

29.12.2022 16:12:35

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Олий Мажлисга ва Ўзбекистон халқига йўллаган Мурожаатномасини катта қизиқиш ва зўр ҳаяжон билан кузатдик.

Мурожаатномада кўтарилган барча масалалар, белгиланган вазифалар ўта муҳимлиги билан аҳамиятли эканлигини алоҳида қайд этиб ўтмоқчиман. Айниқса, 2023 йилга «Инсонга эътибор ва сифатли таълим йили», деб ном берилиши, юртимизда барча ислоҳотлар замири «Инсон қадри учун» деган тамойилга асосланишини яна бир бор исботлади.

Бугун мамлакатимизда илм-фаннинг ривожланиши, юртимизнинг замонавий технологиялар асосида равнақ топишида таълим тизимига эътиборни кучайтириш энг долзарб масала сифатида эътиборга олинаётганини тўғри ва одилона сиёсат деб биламан.

Яна бир жиҳат эса ҳар битта жамиятнинг энг кичик бўғини оила, хонадонлар файзли, оилалар тинч-тотув бўлса, ўша ерда қут-барака бўлади. Оилалар бирикуви эса – аҳил маҳаллани ташкил этади.

Бугунги кунда шаҳримиздаги барча маҳаллаларда маҳалла фуқаролар йиғинлари мавжуд бўлиб, якунланиб бораётган йилда шаҳримизда ҳам ушбу ўзини ўзи бошқарувчи органларга раислар сайлови бўлиб ўтди. Ушбу сайловларда эл таниган, билган, маҳалла ичида обрў-ҳурматга эга бўлган инсонлар маҳалла раислигига сайланди.

Бугунга келиб, маҳаллалар ободлиги, фаровонлиги учун кўпнинг хизматида бўлишни ҳар биримиз ўзимизга шараф ва бурч деб биламиз.

Мана шуларни ҳисобга олган ҳолда, ҳурматли Президентимизнинг Мурожаатномасида устувор масала қилиб белгиланган инсон омили, унинг яхши таълим-тарбия олиши, сифатли тиббий хизматдан фойдаланиши, ўзини ўзи банд қилиши, тадбиркорлик билан шуғулланиши, ижод қилиши, ўзи севган касби билан машғул бўлиши, умуман олганда, ўз тақдирни ўзи белгилаши учун юртимизда барча имкониятлар бор. Ушбу имкониятлардан тўлақонли фойдалана билган ва кечагина ижтимоий кўмакка муҳтож бўлиб турган минглаб юртдошларимиз бугун «Темир дафтар», «Аёллар дафтари», «Ёшлар дафтари»дан чиқиб, ўз йўналишларида маълум ижобий натижаларга эришяпти.

Ўз ўзидан кўриниб турибдики, маҳаллаларда бўй чўзаётган ислоҳотлар инсон қадр-қиммати учун самарали натижалари билан фаровон турмушимизга хизмат қилмоқда.

                                                     Мададжон Маҳмудов,

                                                    “Адолат” Хива шаҳар Кенгаши раиси.

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+