“Маҳаллот”да “Адолат” боғи барпо этилди Унга ҳамма ўз ҳиссасини қўшди

16.02.2022 12:02:14

 

     “Адолат” СДП вилоят ва Қарши шаҳар Кенгаши томонидан шаҳардаги 60 та маҳаллада “Яшил макон” умуммиллий лойиҳасини амалга ошириш учун ҳашар уюштириляпти. Ана шундай аҳоли билан учрашув ва кенг кўламдаги кўкаламзорлаштириш ва ободонлаштириш ҳашари “Маҳаллот” МФЙ аъзолари иштирокида ташкил этилди. Унда партия фаоллари, “Ёш адолатчилар”, “Аёллар қаноти” аъзолари, маҳалла аҳли қатнашди. Партия фаоллари Акмал Ҳайитов, Гулноза Чориевалар 2022 йилнинг 2февраль куни Президентимиз раислигида чиқиндилар билан ишлаш тизимини такомиллаштириш ва ҳудудлардаги экологик ҳолатни яхшилаш, “Яшил макон” умуммиллий лойиҳасини амалга ошириш бўйича 2022 йилдаги устувор вазифалар юзасидан видеоселектор йиғилишида айтиб ўтилган топшириқлар ҳақида қисқача тушунча бериб ўтдилар. Шундан сўнг 50 нафардан ортиқ ҳашарчилар йўл ёқаларида, белгиланган манзилларда кўчат экишга киришишди. Маҳалланинг Алишер Навоий кўчасида 50 туп кўчат ўтқазилди. Маҳалланинг барча кўчаларида шу кунги уюштирилган ҳашар боис 283 туп мевали ва манзарали ниҳоллар экилиб,  “Адолат боғи” барпо  этилди.
-Маҳалламизда 10 дан  ортиқ миллат вакиллари яшайди,-дейди МФЙ раиси Маматқул Пўлатов. -Маҳалламиз аҳлининг тинч-тотувлиги ҳавас қилгудек. Яшаб турган жойимиз обод турмушимиз фаровон бўлиши учун хайрли ишга бош-қош бўламиз. “Адолат” СДП вилоят Кенгаши ташаббуси билан уюштирилган учрашув ва ҳашарда маҳалладошларимиз фаоллик кўрсатишди. Биз “Адолат” СДП вилоят Кенгаши фаоллари билан ҳамкорликда иш юритиб, улар кўмагида ҳозиргача 10 кичик корхона ва 30 га яқин хизмат шохобчаларини ишга туширдик. Бунинг эвазига “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари”га киритилган 20 нафар ёшлар, 10 нафар хотин қизлар ишли бўлди. Партия фаоллари ёрдами билан куни кеча ишга туширилган тикув цехига уйда ўтирган 5нафар аёллар жалб қилинди.
“Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида “Адолат” СДПнинг барча туман Кенгашлари томонидан ҳам кенг қамровли ишлар олиб борилиб, ҳудудларда мевали ва манзарали кўчатлар  экиляпти. Яшил бойлигимизни  асраб-авайлаш, уни кўпайтириб келажак авлодларга обод ҳолда қолдириш чоралари кўриляпти.

                                                                    Шоира Ҳалимова,
 “Адолат” СДП Қашқадарё вилоят Кенгаши фаоли.
 Уюштирди: Комил Сахатов.

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+