Мактаб атрофи обод қилинди

11.11.2021 16:11:04

2 ноябрь куни Президент Шавкат Мирзиёев раислигида аҳолини уй-жой билан таъминлаш ҳамда яшил майдонларни кенгайтириш чора-тадбирлари муҳокамаси юзасидан видеоселектор йиғилиши ўтказилди. Мазкур йиғилиш кун тартибида давлатамиз раҳбари томонидан кўп қаватли уйларга туташ ҳудудлар уй-жой мулкдорларига яшил майдонлар барпо этиш учун бириктирилиши ва ушбу савобли ишда ҳар бир ташкилот, ҳар бир фуқаро ўз ўрнини топиши кераклиги ҳақида таъкидланган ҳолда, 10 декабрга қадар яшил майдонлар барпо этиш учун «долзарб 40 кунлик» ўтказилиши белгиланди.

Мазкур муносабат билан юртимиздаги барча ташкилот, муассаса ва корхоналарда диёримизни бундан-да обод қилишга қаратилган кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда. Ушбу дарахт экиш бўйича «долзарб 40 кунлик» доирасида «Адолат» СДП партиясидан Элликқалъа тумани Кенгаши депутатлари ва Элликқаллъа туманидаги 61-сонли мактаб жамоаси билан биргаликда мактаб атирофидаги буш жойларни обод қилиш ва сояли ҳудуд яратиш мақсатида кўчат навлари экилди.

 

Бахадыр ЖУЗБАЕВ,

«Адолат» СДП Қорақалпоғистон Республикаси

Кенгаши матбуот котиби

 

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+