Мактабда ижтимоий тенглик масаласи ўрганилди

17.04.2021 14:04:25

  Ўзбекистон Республикасининг ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишда “Адолат” СДПнинг фаол иштирокини таъминлаш мақсадида, партиянинг ёшлар сиёсатига доир ғояларини рўёбга чиқариш, умумтаълим мактаблардаги ички тартиб қоидаларни янада мустаҳкамлаш, ўқувчиларнинг кийиниш маданиятини юксалтириш, мақсадсиз пул йиғимларига чек қўйиш ҳамда мактаб ҳаётида жамоатчилик ўрни ва роли самарадорлигини таъминлаш  ишлари  амалга оширилади.

Лойиҳани амалга ошириш давомида таълимга оид давлат сиёсатини қўллаб-қувватлаган ҳолда уни самарали бажарилишида муносиб иштирок этиш, таълим муассасаларида ижтимоий тенгликни таъминлаш, ўқув синфларида ўқувчилар сонини оптималлаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш, мактаб ўқувчилари орасида ижтимоий тенгликни таъминлаш ҳамда мактаб ўқувчилариниг кийиниш маданияти, мактаб эҳтиёжлари учун ортиқча маблағлар йиғиш ва бошқа масалаларни жойларда ўрганиб чиқиш учун жорий йилнинг 16 апрель  куни  Ўзбекистон «Адолат» социал-демократик партияси Қашқадарё вилоят ва Қарши шаҳар Кенгашлари билан ҳамкорликда Қарши шаҳридаги 15-умумий ўрта таълим мактабида “Мактабда ижтимоий тенглик масаласи муҳимдир” мавзусида давра суҳбати ташкил этилди.  Ўтказилган давра суҳбатида мактаб диретори  Халқ депутатлари Қарши шаҳар Кенгаши депутати  Чамангул  Муҳаммадиева,-“бугунги кунда  ёшларни кўпроқ билимга бўлган қизиқишларини орттириш ҳамда ўқувчилар ўртасида ижтимоий тенглик алоҳида аҳамиятга эга эканлиги таъкидлаб ўтди.Мактабда ўқитувчи ва ўқувчиларнинг кийиниш маданиятига алоҳида эътибор қаратилиб, мактабда мақсадсиз пул йиғимларига чек қўйилганлиги, шунингдек мактаб ўқувчилари орасида ижтимоий тенглик таъминланганлиги”, - ҳақида  фикр билдирди.

Бугунги кунда лойиҳа “Адолат” СДП Қашқадарё вилоят, шаҳар ва туман Кенгашларида партиянинг Халқ депутатлари маҳаллий Кенгаш депутатлик гуруҳлари, Халқ таълими бошқармаси кўмагида амалга ошириб борилмоқда.  Мақсадимиз  таълимга оид давлат сиёсатини  қўллаб-қувватлаган ҳолда уни самарали бажарилишида муносиб иштирок этиш, таълим муассасаларида ва мактаб ўқувчилари орасида  ижтимоий тенгликни таъминлашдан иборатдир.

 

Гулшан КАРИМОВА,

Ўзбекистон “Адолат” СДП Қашқадарё вилоят Кенгаши мутахассиси

 

 


 

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+