Мактабгача таълим кадрлар тайёрлашнинг бирламчи бўғини

19.06.2024 18:06:47

Сўнгги йилларда юртимизда мактабгача таълим соҳасини ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Шу мақсадда мактабгача таълим муассасалари давлат ва нодавлат тармоғини кенгайтириш, моддий-техник базасини мустаҳкамлаш, уларни малакали педагог кадрлар билан таъминлаш, мактабгача таълим ташкилотларига болаларни қамраб олишни кескин ошириш, таълим-тарбия жараёнларига замонавий таълим дастурлари ва технологияларини татбиқ этиш орқали болаларни ҳар томонлама интеллектуал, маънавий-эстетик, жисмоний ривожлантириш ҳамда уларни мактабга тайёрлаш сифатини тубдан яхшилашга қаратилган бир қатор норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилинган.

Бухоро вилоятида ҳам мазкур соҳада амалга оширилаётган ислоҳотлар натижасида ҳозирга қадар вилоятда фаолият олиб бораётган мактабгача таълим ташкилотлари сони 487 тага етказилди. Эътибор беринг, бундан 5-6 йил аввал вилоятда МТТ ларга болаларнинг қамров даражаси бор-йўғи 18% ни ташкил қилган бўлса, муҳтарам Президентимизнинг ушбу соҳага бераётган алоҳида эътибори сабаб бугунги кунда ушбу кўрсатгич 84,5 фоиздан ошди. Жорий йилда ҳам болалар қамровини янада ошириш бўйича кенг кўламли ишлар олиб борилмоқда.

Соҳада олиб борилаётган ишлар билан яқиндан танишиш мақсадида айни кунларда Ўзбекистон «Адолат» Социал Демократик Партияси Бухоро вилоят Кенгаши ва Халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутатлари томонидан тузилган ишчи гуруҳ аъзолари Бухоро шаҳридаги 47 ва 4-мактабгача таълим ташкилотлари фаолияти билан яқиндан танишдилар. Ўрганиш давомида депутатлар шаҳардаги бир неча мактабгача таълим ташкилотларидаги болажонлар учун яратилган шарт-шароитлар ва таълим жараёни билан танишиб, мактабгача таълим муассасаси температурасини белгиланган меъёрларга мослиги, мактабгача таълим муассасасининг табиий ва сунъий ёритилишининг меъёрларга мослиги, мактабгача таълим муассасасининг сув таъминоти ва канализация ҳолатлари ўрганилиб ушбу муассасаларда болаларни хавфсизлик ва соҳага оид ҳужжатларнинг юритилиши бўйича тегишли масъулларга ўз тавсияларини бериб ўтдилар.

Санжар Майдонов
«Адолат» СДП
Бухоро вилоят Кенгаши раиси ўринбосари

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+