Мактабгача таълим ташкилоти фаолияти ўрганилди

04.08.2022 14:08:31

Мактабгача таълим таълимнинг дастлабки бўғини ҳисобланиб, фарзандларимизнинг яхши билим ва кўникмага эга бўлишларида унинг ўрни ва аҳамияти ниҳоятда муҳимдир. Шу боисдан болажонларимизнинг яхши тарбия ва таълим олишлари учун МТТлар фаолияти ундаги кадрлар салоҳияти бугун қай даражада талабга жавоб беради?

Худди шу мақсадда Халқ депутатлари Қоровулбозор туман Кенгашига “Адолат” СДПдан сайланган депутат М.Бобоназарова ҳамда туман ҳокимининг маслаҳатчиси О.Холовалар ҳамкорлигида туманда жойлашган 4-мактабгача таълим ташкилоти фаолияти ўрганилди.

бух2_13

Ишчи гуруҳ томонидан ўрганишлар жараёнида МТТда озиқ-овқат маҳсулотларининг сақлаш ҳолати, рўйхатга олиш дафтарларининг юритилиши, болажонларга яратиб берилган шароитлар, кадрлар салоҳияти, машғулотлар сифати ҳамда ободонлаштириш ишларига алоҳида эътибор қаратилди.

бух1_6

Ишчи гуруҳ томонидан ўрганишлар давомида МТТда аниқланган камчиликларни бартараф этиш юзасидан ташкилот раҳбарига тавсия ва кўрсатмалар берилди. 

 

“Адолат” СДП Бухоро вилоят Кенгаши

Матбуот хизмати

 

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+