Мамлакат тақдири – менинг тақдирим

20.07.2022 14:07:28

“Адолат”  СДП Избоскан туман Кенгаши томонидан тумандаги А.Темур МФЙда  “Менинг Конституциям - менинг келажагим” мавзусида давра суҳбати ташкил этилди. Унда жамоатчилик вакиллари билан бирга партия фаоллари ва ҳуқуқшунослар иштирок этди.

Тадбирда “Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Конституциявий қонун лойиҳасининг мазмун-моҳияти, умумхалқ муҳокамасида конституциявий ислоҳотлар даврида қонунчиликда кутилаётган ўзгаришлар тўғрисида сўз юритилди.  Ўз ўрнида муҳокамаларда илгари сурилган таклифларга алоҳида эътибор қаратилиб, бу борада иштирокчиларнинг фикрлари эшитилди.

андижон2_5

Муҳаммаджон Мирзаабдуллаев, меҳнат фахрийси:

-Тўғриси, Қонун лойиҳаси умумхалқ муҳокамасида эканлигига аввалига эътибор бермагандим. Ўйлаб кўрсам бу бизнинг эртанги кунимиз, Ватан тақдири экан. Унинг ҳар бир моддаси билан қайта танишиб чиқдим. Давлатимиз раҳбарининг ҳар бир фуқаро, ҳар бир шахснинг қулай меҳнат шароитларида ишлаши, меҳнат учун муносиб ҳақ олиш ҳуқуқи, меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори инсоннинг ўзи ва оиласи муносиб ҳаёт кечириши учун етарли бўлиши кераклиги тўғрисидаги таклифлари шу юрт фуқароси сифатида мени қувонтирди. Бу инсон қадри ва омилига бўлган эътибор намунасидир.

Дилфуза Аҳмедова

“Адолат” СДП  Избоскан туман Кенгаши раиси.

 

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+