Маънавий тарбия мактабда юксалиши даркор

29.04.2021 11:04:05

Давлатимиз раҳбарининг 26 март кунги ПҚ-5040 сонли қарори бутун мамлакатимиз буйлаб, умумтаълим мактабларида маънавий-маърифий ишларнинг янада юксак даражада ташкил этилишига қаратилган ҳуқуқий асос бўлди.

Мамлакатимизда ёшлар таълим – тарбияси билан боғлиқ чора-тадбирлар замирида уларнинг интеллектуал салоҳияти, онгу тафаккури ва дунёқарашини юксалтириш, мафкуравий иммунитетини мустаҳкамлаш, ватанпарварлик, халққа муҳаббат ва садоқат туйғуси билан яшайдиган баркамол авлодлар этиб  тарбиялаш масаласи биринчи даражада турганлиги барчамизга маълум.

Олдимизга катта марраларни белгилаб, учинчи ренессанс даврига замин яратиш мақсадини илгари сураётганимиз бежиз эмас.

Шиддат билан ривожланаётган замоннинг ўзи биздан олдимизга юксак мақсадларни қўйишни тақозо этмоқда.

Албатта, юртимизда учинчи ренессанс даврини бошлашга маънан ҳақлимиз.

Муқаддас диёримиз иккита ренессанс даврига асос бўлган, ҳар иккала даврда ҳам боболаримиз яратган илмий маънавий мерослар жаҳон илм-фанига салмоқли ҳисса бўлиб қўшилган.

Улуғ маърифатпарвар адиб Фитратнинг «Бу дунё кураш майдонидир. Соғлом тан, ўткир ақл ва яхши ахлоқ бу майдон қуролидир» дея донишмандлик билан айтганларидек, фарзандларимизни ҳар томонлома соғлом, яхши аҳлоқ эгалари этиб тарбиялаш бугунги зиёли авлоднинг қарзи ҳам фарзидир.

Умумтаълим мактабларида ижодий-маданий масалалар буйича тарғиботчи лавозимининг жорий этилиши ва ушбу лавозимда фаолият бошлаганимиз биз ижодкор аҳлига ҳам яна бир карра масъулият юклади.

Сабаби Муҳтарам Президентимиз Олий Мажлисга йўллаган навбатдаги Мурожаатномасида “Янги Ўзбекистон  мактаб остонасидан, таълим-тарбия тизимидан бошланади”, деган ғояни илгари сурган эдилар.

Бугунги бошлаётган эзгу ишларимиз мана шу улуғвор ғоянинг амалий ифодаси ҳисобланади.

   Камина ҳам Нукус туманидаги 7 сонли умумтаълим мактабида тарғиботчи сифатида ўз фаолиятимни бошладим.

Танишув, давлатимиз раҳбари раҳномалигида Янги Ўзбекистонда таълим-тарбия тизимида амалга оширилаётган ислоҳотлар мазмун-моҳияти, ижод йўли ва унинг сирлари дастлабки машғулотларимиз асоси бўлди.

 

Рауаж ОТАРБАЕВ,

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси ва «Маърифат» тарғиботчилар жамияти аъзоси, шоир.

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+