Маънавий юксалиш йўлида яна бир қадам

03.01.2024 15:01:15

Муносабат

Маънавий юксалиш йўлида яна бир қадам

2023 йил якунланиши арафасида Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг Республика Маънавият ва маърифат кенгашининг кенгайтирилган йиғилишидаги нутқи маънавий-маърифий ҳаётимизда катта воқеликка айланди. Бугунги глобаллашув жараёни билан боғлиқ маънавий таҳдид масаласи хақида билдирилган фикрлар барчамизнинг эътиборимизни тортди. Айниқса, мамлакатимиз ўз тараққиётининг янги, юксак босқичига кираётган ҳозирги пайтда бизга жадид боболаримиз каби ғарб илм-фан ютуқлари билан бирга, миллий қадриятлар руҳида тарбия топган етук кадрлар зарурлигини таъкидладики, бу ўзини зиёлиман деб, атаган ҳар бир инсонга янги куч ва масъулият юклайди.
Янги Ўзбекистонни бунёд этиш, учинчи Ренессанс пойдеворини яратиш учун маънавий-маърифий ислоҳотларни янада кенгайтириш лозим. Таъкидланганидек, маънавий асосларсиз, азалий қадриятларсиз, маънавий-миллий руҳсиз ҳеч бир давлат ўзининг юксак мақсадларига эриша олмайди. Мустақиллигимизнинг дастлабки кунларидан республикамизда бу масалага алоҳида эътибор қаратилаётгани ҳам бежиз эмас.
Давлатимиз раҳбари аҳолининг тафаккурини кенгайтириш, маънавий савиясини ошириш, миллий ўзлигини янада чуқурроқ англаши учун зиёлилар маънавий-маърифий ишлар олиб бориши зарурлигини таъкидлаб, қатор йўналишларда муҳим ташаббусларни илгари сурди. Уларнинг ҳар бири долзарб аҳамиятга эга. Ўз ўрнида маънавият масаласига дахлдор соҳалардаги муайян камчиликлар ечими юзасидан аниқ кўрсатмалар берди.
Айтиш мумкинки, маънавий-маърифий ислоҳотларда муҳим босқич бошланди. Бугун боболаримиздан бизга мерос бўлиб қолган миллий ўзлигимизни юксалтириш, ёшларимизнинг ватанга бўлган садоқатини мустаҳкамлаш ҳар биримизнинг муқаддас бурчимизга айланиши керак. Зеро, ватан ва халқ тақдирига нисбатан таҳдид юз бераётган бир даврда миллат фидойилари, зиёлилар жасорат билан майдонга чиқиши ва миллатимизнинг келажагини сақлаши даркор. Бу йўлда биз “адолатчилар” олдинги сафда борамиз.

Мадаминжон Мадазимов,
Ўзбекистон “Адолат” СДП Андижон вилояти кенгаши раиси.

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+