Мансабдор шахс эшитуви ташкил этилди

29.01.2024 10:01:15

   Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси Хоразм вилоят, Хива шаҳар Кенгаши ва Халқ депутатлари Хива шаҳар Кенгаши депутатлик гуруҳи томонидан Хива шаҳар Туризм ва маданий мерос техникуми мажлислар хонасида “Мансабдор шахс эшитуви” ташкил этилди.
   Йиғилишда партиянинг Хива шаҳар Кенгаши етакчиси , Халқ депутатлари Хива шаҳар Кенгаши депутатлари, Доимий комиссиялар аъзолари ҳамда Ўзбекистон Республикаси камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги Хива шаҳар бўлими, Хива шаҳар Давлат Солиқ Инспекцияси, Хива шаҳар Иқтисодиёт ва молия бўлимлари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этишди.
Йиғилишни партиянинг Хива туман Кенгаши раиси Мададжон Маҳмудов кириш сўзи билан очиб берди. Унда, Ўзбекистон “Адолат” СДПнинг мамлакатимиз тараққиётидаги ўрни, партиянинг бир қатор лойиҳалари доирасида олиб борилаётган ўрганиш ишлари ҳамда йиғилишнинг мақсади тўғрисида сўз юритди ва кун тартиби билан таништирди.


   Йиғилиш кун тартибида, “Давлат бюджетига солиқларни ундирилиш режаларини бажарилиши ва солиқ имтиёзлари ва бу борадаги мавжуд муаммолар ҳамда уларнинг ечимлари” тўғрисида 2023 йилнинг якуни бўйича Хива шаҳар Давлат Солиқ Инспекцияси бошлиғи Хушнудбек Бобожановнинг, “Бюджет маблағларининг тушуми ва сарфланиши юзасидан 2023 йилда қилинган ишлар” тўғрисида Хива шаҳар Иқтисодиёт ва молия бўлими бошлиғи Дониёр Ишчановнинг ҳамда “Аҳолини, шунингдек ёшларни иш билан таъминланганлик даражаси, ишсиз ёшлар ва хотин-қизларни тадбиркорликка ва касб -ҳунар эгаллаши учун ўқитилиши ҳамда ишсизлик нафақаларини тўланиши ва улардаги мавжуд муаммолар ва уларнинг ечимлари” тўғрисида 2023 йил якуни бўйича Ўзбекистон Республикаси камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги Хива шаҳар бўлими бошлиғи Мардонбек Машариповнинг ҳисоботи тингланди.
   Кун тартибида кўрилган масалалар юзасидан иштирокчиларни қизиқтирган саволларга соҳа мутахассислари атрофлича жавоблар беришди.
   Фикр ва мулоҳазалар, таклиф ва тавсиялар қизғин тус олган йиғилишда ҳамкорликни янада мустаҳкамлашга келишиб олинди.
   Кун тартибида кўрилган масалалар юзасидан қарорлар қабул қилиниб, амалиётга йўналтирилди.
   Хива шаҳрида мансабдор шахс эшитуви давом этмоқда.

Замира АБДУЛЛАЕВА,
Ўзбекистон “Адолат” СДП
Хоразм вилоят Кенгаши матбуот котиби.

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+