Мансабдорлар ҳисоботи эшитилди

13.09.2022 11:09:01

Таъкидлаш керакки, иллат ҳисобланган коррупцияга қарши курашиш соҳасида давлат сиёсатининг самарали амалга оширилишини таъминлаш зарур. Коррупцияни сабаб ва шароитларини бартараф этиш бўйича халқаро тажрибада кенг қўлланилиб келаётган жиноятчиликни олдини олиш чораларини ўрганиб, уларни  миллий амалиётга татбиқ этиш керак. Шуни ҳисобга олган халқ депутатлари вилоят Кенгашидаги Ўзбекистон «Адолат» СДП депутатлик гуруҳи аъзолари вилоятимизда коррупциянинг олдини олиш борасида ҳуқуқ тартибот идоралари билан ҳамкорликда доимий иш олиб боришяпти.

қарши2_14

Халқ депутатлари вилоят Кенгаши ҳузуридаги «Суд ҳуқуқ масалалари ва коррупцияга қарши курашиш бўйича доимий комиссия» нинг куни кеча бўлиб ўтган йиғилишида режага асосан вилоят суди раиси Абдуқаюм Маҳкамовнинг вилоят судлари томонидан одил судлов борасида амалга оширган ишлари юзасидан ҳисоботи эшитилди.

қарши3_8

Шунингдек, доимий комиссия йиғилишида жамоат хавфсизлиги бошқармаси бошлиғи Азиз Алланазаровнинг ички ишлар бошқармаси томонидан коррупцион ҳолатларни аниқлаш, интизомий жазо чораларини кўриш ҳамда олдини олиш, вилоят ички ишлар бошқармаси бошлиғи Ш.Сотволдиевнинг коррупцияга қарши курашиш, бу борадаги жиноятчиликларни олдини олиш борасидаги ҳисоботлари ҳам эшитилди. Доимий комиссия аъзолари мансабдор шахсларнинг ҳисоботлари ҳар томонлама таҳлил этилганидан сўнг, қарор қабул қилди. Бундан ташқари, доимий комиссия йиғилишида депутатларга сессия кун тартибига киритиладиган масалаларни атрофлича ўрганиб, қарор қабул қилиш, уларнинг ижросини мунтазам назорат қилиш, сонга эмас сифатга эътибор қаратишлари халқ ишончининг ошишига хизмат қилиши уқтирилди.

“Адолат” СДП Қашқадарё вилоятКенгаши

Матбуот хизмати.

 

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+