Мақсадимиз - ҳар бир соҳада туб ислоҳотлар ўтказиш

09.10.2021 12:10:34

«Адолат» социал-демократик партиясидан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Абдуҳалимов Баҳром Абдураҳимовичнинг Қорақалпоғистон Республикасидаги ишончли вакили Айтмурат Альниязов Қорақалпоғистондаги энг чекка туманларидан бўлган Беруний ва Элликқаъла тумани сайловчилари билан учрашуви бўлиб ўтди.

Учрашувда «Адолат» социал-демократик партияси Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши ходимлари, маҳаллий Кенгаш депутатлари, фаоллар ва оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этишди. 

Учрашувни «Адолат» социал-демократик партияси Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши раиси ўринбосари Рауаж Отарбаев кириш сўзи билан очди ва номзоднинг Қорақалпоғистон Республикаси бўйича ишончли вакили - Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Қорақалпоғистон Республикаси бўлими, Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий-тадқиқот институти директори Айтмурат Альниязовга сўз берди.

Ишончли вакил дастлаб номзоднинг таржимаи ҳоли ва меҳнат фаолияти хусусида кенг тушунчалар берди.

Сўнг «Адолат» социал-демократик партиясидан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Абдуҳалимов Баҳром Абдураҳимовичнинг сайловолди дастурида белгиланган устувор масалалар: қонун устуворлиги, таълим, соғлиқни сақлаш, суд-ҳуқуқ каби соҳаларни янада тараққий эттиришда адолат тамойилларга асосланган кенг кўламли ислоҳотларни амалга ошириш ва олиб борилаётган ислоҳотларнинг самарадорлигини сифат жиҳатдан янги босқичга олиб чиқиш ҳақида маълумотлар берилди.

Тадбирда номзод ва унинг сайловолди дастурини қўллаб-қувватлаб маҳаллий Кенгаш депутатлари, аёллар ва ёшлар вакиллари ўз фикр-мулоҳазаларини билдирди. Шунингдек, тадбир иштирокчилари номзоднинг ишончли вакилидан ўзларининг қизиқтирган саволларига жавоблар олишди.

«Адолат» СДП Қорақалпоғистон Республикаси

Матбуот хизмати

 

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+